Долзарб мавзудаги семинар-тренинг

31.12.2017, 15:32

Долзарб мавзудаги  семинар-тренинг

Шофиркон  туман ҳокимлигида  Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига   бағишланган тантанали  маросимдаги  «Конституция –эркин ва фаровон ҳаётимиз мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг  мустахкам пойдеворидир» деб номланган маърузасига бағишланган ўқув –семинари ўтказилди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партиянинг барча бўғинлари ва МФЙ фаоллари,  талаба–ёшлар иштирок этдилар.

Ўқув семинарда сўз олганлар ммустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳуқуқий демократик жамият барпо этиш йўлида улкан ишлар амалга оширилганлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор янги қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинганлигини,  буларнинг барчаси бахтимиз Қомуси – Конституциямиз шарофати эканлигини, юртимиздаги барча бунёдкорлик ишларида  халқимиз фаол иштирок этаётганини таъкидлашди.

Семинар иштирокчилари Президентимизнинг  маърузасида  мамлакатимизда  олиб борилаётган ислохотлар  самараси авваламбор юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш кадрлар сафини кенгайтиришга бевосита боғлиқлигини таъкидладилар. Маърузада шунингдек, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш мақсадида  давлат ҳамда турли  даражадаги ижро хокимияти органлари олдида турган биринчи галдаги  вазифалар белгилаб берилганлиги  алохида қайд этилди.

Ўқув-семинари иштирокчиларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди. Тадбир давомида бир гуруҳ ёшларга партия аъзолик гувоҳномалари берилди. Партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда жонбозлик кўрсатган партия фаоллари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

 Матбуот  хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    290
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

+