Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари А. Хаитов Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишди

20.02.2020, 09:11

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари А. Хаитов Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишди

Аввал  хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларидан таркиб топган ишчи гуруҳ фаолиятини давом эттирмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи иштирокида Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмасида давра суҳбати бўлиб ўтди.  Очиқ ва ишчанлиги руҳида ўтган давра суҳбатида деҳқонободлик шифокорлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда эришилаётган ютуқлар билан бирга ечимини кутаётган муаммолар ҳам борлигини яширишмади. Хусусан, “Белибойли” ва “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қишлоқ оилавий поликлиникалари мавжуд эмаслиги, шу ҳудудларда малакали тиббиёт ходимилари камлиги,  касалхоналарда тиббий асбоб-ускуналар етишмаслиги қишлоқ аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишда қийинчиликлар туғдираётганини айтиб ўтишди.

Шунингдек, тиббиёт тараққиётига тушов бўлаётган коррупцияни бартараф этиш шифокорларнинг касбига садоқат билан хизмат қилишига кўп томонлама боғлиқ. Ишчи гуруҳи томонидан бу каби масалалар чуқур ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди. Энг муҳими, ишчи гуруҳи энг чекка қишлоқ аҳолиси ҳам шаҳарлардагидек замонавий тиббий хизматдан баҳраман бўлиши шарт эканини таъкидлашди.

  O'zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    881
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Abdinabi2020-02-20 16:03:24

Deputatlar xalq bilan boʻlib xalqni muommosini oʻrganib echim topayotganlari juda ham yaxshi. Bizni ham qishloqga kelib muommomizga echim topishib amaliy yordam berishsa minnatdor boʻlar edik


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+