Сирдарёлик тадбиркор ўз томорқасидан йилига 150 миллион сўм даромад оляпти

21.02.2020, 17:03

Сирдарёлик тадбиркор ўз томорқасидан йилига 150  миллион сўм даромад  оляпти

Сирдарё туманида томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган юртдошларимиз кўп. Айниқса, “Қуёш” маҳалласида яшовчи фуқаролар томорқадан унумли фойдаланиш ҳадисини олган.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими ушбу маҳаллада яшовчи И.Чакаловлар хонадонида “Намунали томорқачи” мавзусида семинар ташкил этди.

“Мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, аҳолининг томорқадан унумли фойдаланишини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда. Бу борада партиямиз томонидан ҳам кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти. Мазкур семинардан кўзланган мақсад ҳам томорқачиликни йўлга қўйган аёллар иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир”, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири С.Бабаева.

Ҳақиқатдан ҳам томорқа – энг яхши даромад манбаи ҳисобланади.  Ўзбек хонадони учун бир парча ер азалдан қадрли бўлган. Чунки у нафақат оила даромадига даромад қўшади, балки эл-юрт фаровонлигини таъминлашда ҳам муҳим омил ҳисобланади. 

“Томорқа маданиятига эътибор фаровонлик демакдир, – дейди И.Чакалов. – Кейинги пайтларда бўш ерлардан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари ўз самарасини бермоқда. Масалан, маҳалламиздаги кўпчилик хонадонлар ҳам иссиқхона барпо этиб, яхши даромад олиб келяпти. Биз ҳам томорқадан йилига 4 маротаба ҳосил олиб, 150-200 миллион сўмгача даромад оляпмиз”.

Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда иссиқхонада 600 минг тупдан зиёд помидор, бодиринг, булғор қалампири кўчатлари етиштирилмоқда. Бу ерда етиштирилаётган кўчатлар тез орада республикамизнинг турли ҳудудларига етказиб берилади.

  • Кўрилди
    138
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+