Хотин-қизларимиз тазйиқ ва зўравонликдан қонун билан ҳимоя қилинади (ВИДЕО)

21.02.2020, 17:47

Хотин-қизларимиз тазйиқ ва зўравонликдан қонун билан ҳимоя қилинади (ВИДЕО)

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва унинг парламентдаги фракцияси аъзолари иштирокида жойларда хотин-қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган мулоқотлар ўтказиб келиняпти.

Оҳангарон туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ва бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида “Аёллар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида мамлакат қонунчилигини янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзуида ташкил этилган давра суҳбати ҳам ана шу мақсадларни ўз ичига қамраб олди. Тадбирда асосий эътибор Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилди.

Видео:

Биз депутатлар ушбу ҳужжатдаги аниқ вазифалар, бугунги кунда аёлларни зўравонлик ҳамда камситишлардан ҳимоя қилиш каби масалаларни муҳокама қилиб олдик.

Мазкур қонунда зўравонлик, жинсий, жисмоний, иқтисодий, руҳий зўравонликлар, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, тазйиқлар ва зўравонликнинг олдини олиш, муҳофаза ордери каби тушунчаларга аниқлик киритилган ва уларнинг мазмун-моҳияти тўлиқ очиб берилган.

Қабул қилинган ҳужжат орқали эндиликда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи аёл ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилгани ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисида ариза билан тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, улар махсус марказларда, ишонч телефони орқали бепул ҳуқуқий маслаҳат олади. Ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш, ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилишга ҳақли.

Бундан ташқари нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, жабрланувчининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида зўравонликка мойил шахснинг эса хулқ-атворини ўзгартиришда унга руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади. Бундай шахслар зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтади.

Умуман олганда, қабул қилинган қонун ҳамда амалга оширилаётган бу каби тарғибот тадбирлари жамиятда, турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда хотин-қизларга бўлган ҳурматни ошириш, тазйиқ ва зўравонлик ҳолларининг олдини олишга хизмат қилади.

Дилбар УСМАНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    1463
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Манзурахон 2020-03-09 13:10:35

Қачон амалда қўлланилади. Бир аёл бошидаги офатни аритиб халоват топиши учун хокимят, ИИБ, МФЙ, кадастр, Хотин қизлар қўмитаси, прокурорма прокурор юраверади. Ёзган мурожатларига чириб битган шаблорн жавоб хати келаверади. оқибат ана шу аёл ё ўзини ўлдиради ё тайзиққа қарши чиқмай ўзини тутиб беради ёки асаблари дош беролмай ўз эрига суиқасд қилади.. Нима учун аёлларни муаммоларини бартараф этишда бу каби сарсончиликлар тугамаяпти.


Muqaddasxon2020-02-21 23:20:30

Juda kerakli xotin qizlarni o‘ylab qabul qilingan qonun bo‘libdi.Iltimos menga ham yordam beringlar.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+