Тошкентда «Бешлар иттифоқи» халқаро ёшлар анжумани ўз ишини бошлади (ВИДЕО)

21.02.2020, 18:11

Тошкентда «Бешлар иттифоқи» халқаро ёшлар анжумани ўз ишини бошлади (ВИДЕО)

Бугун пойтахтимизда O‘zLiDeP бош ҳамкорлигида «Бешлар иттифоқи» (Union V) Халқаро ёшлар анжумани ўз ишини бошлади.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палтасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, турли вазирлик ва идора вакиллари ҳамда нафақат Республикамиз балки, Афғонистон, Қирғизистондан ташриф буюрган жами 450 нафар ёшлар иштирок этишди.

Анжуманда асосий эътибор, Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномасида ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш йўналишидаги вазифалари ҳамда O‘zLiDePнинг сайловолди дастуридаги ёшлар билан ишлаш йўналишидан келиб чиқиб, истеъдодли, юрт шаънини халқаро майдонларда ҳимоя қилишга бел боғлаган ёшларни халқаро ташкилотлар фаолияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик жараёнлари билан яқиндан таништириш, уларнинг ҳуқуқий онги, маданиятини юксалтириш масалаларига қаратилди.

Анжуман доирасида ёшлар гуруҳларга бўлинган ҳолда, ёшлар ишсизлиги ва миграциясини олдини олишда таълимнинг тутган ўрни, Европа Иттифоқига аъзо давлатларининг ёшлар орасида жиноятчлик даражаси ва уни олдини олишнинг муайян ислоҳотлари, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги анъанавий туризм сохасини ривожлантириш истиқболлари ҳамда ривожланаётган давлатларда Жаҳон Банкининг самарали қарз бериш таъминоти орқали аёллар ва ёшлар ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашга узвий таъсири каби мавзуларда муҳокамалар олиб борилиб, таклифлар ишлаб чиқилади.

Анжуман якунида барча масалалар юзасидан ёшларнинг умумий резолюцияси қабул қилиниб, тегишли халқаро ташкилотларнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари, вазирликлар ҳамда Парлементга тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, халқаро ёшлар анжумани жорий йил 23 февралга қадар давом этади.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2037
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+