Депутат кўмагида яккатолликлар ичимлик суви билан таъминланди

25.02.2020, 15:25

Депутат кўмагида яккатолликлар ичимлик суви билан таъминланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Сардор Ғиёсов аҳоли муаммоларини ўрганиб, ечим излаш мақсадида жойларда учрашувлар ташкил этмоқда.

Халқ вакили Мингбулоқ туманидаги 7 умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашди. Мазкур билим даргоҳида наъмунали хулқ-одоби ва аъло ўқишлари билан бошқаларга ўрнак бўлаётган 3 нафар ўқувчи ёшларга “Депутат стипендияси” жорий қилинди. Ушбу даргоҳ кутубхонасини янада бойитиш мақсадида ўқувчи ёшлар учун бадиий китоблар тақдим қилишини айтиб ўтди.

Учрашувлар давомида Мингбулоқ туманидаги Яккатол маҳалласида яшовчи аҳолидан ичимлик суви билан таъминлашга кўмаклашиш борасида мурожаат келиб тушган эди. Мазкур масала юзасидан қишлоқ оқсоқоллари иштирокида соҳа мутасаддилари билан ўзаро суҳбат ўтказилди, туман мутасаддилари ичимлик сувини тез фурсатда етказиб берилишига ваъда берди.

Орадан кўп вақт ўтмасдан халқ мурожаати ўз ечимини топди, қишлоққа тоза ичимлик суви тортиб келинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаш

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1113
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+