O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Барнохон Мирзамова уйчиликлар муаммоларини ўрганди

25.02.2020, 16:33

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Барнохон Мирзамова уйчиликлар муаммоларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Барнохон Мирзамова Президентимизнинг парламентга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда ундаги устувор вазифаларни аҳолига кенг тарғиб этиш мақсадида ўз сайлов окрукларида учрашувлар ташкил этмоқда, сайловчилар мурожаатларини ўрганмоқда.

Уйчи туман Хожиобод маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган мулоқотда кекса оқсоқоллар, ёшлар ва хотин-қизлар қатор муаммо ва таклифларини билдириб ўтишди.

Хусусан, аҳоли томонидан Обиҳаёт ва Гулшан кўчаларини шағаллаштириш масаласида амалий ёрдам сўралган бўлса, Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Хайдарова ҳамшира келинини иш билан таъминлаш борасида кўмак сўради.

Партия депутати шу каби аҳоли томонидан билдирилган бир қатор ижтимоий муаммоларни ҳам батафсил тинглади, бу бўйича мутасадди ташкилотларга ўз вақтида ечим топиб беришини талаб қилди ва ўз назоратига олди.

Шундан сўнг, Уйчи туман Чуртук маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимлиги вакиллари, мутасадди раҳбарлар, маҳаллий кенгаш депутатлари  иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Унда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, ажратилаётган имтиёзли кредитлар, соҳага оид таклиф ва мулоҳазалар юзасидан фикр алмашилди.

Депутат аҳоли томонидан қилинган мурожаатларни ечими юзасидан тегишли ташкилотларга сўров юбориб, ижросини назоратга олди.

Юдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

  • Кўрилди
    1106
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+