O‘zLiDeP сайхунободлик ёшларга тадбиркорлик бўйича маҳорат дарси ташкил қилди

25.02.2020, 18:38

O‘zLiDeP сайхунободлик ёшларга тадбиркорлик бўйича маҳорат дарси ташкил қилди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят ҳамда Сайхунобод туман Кенгаши ҳамкорлигида “Тадбиркорликни ривожлантириш ягона йўлимиз” мавзуида учрашув бўлиб ўтди.

Сайхунобод туманидаги 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган учрашувда тадбиркорлар, фермерлар, туман давлат солиқ инспекцияси, “Ёшлар - келажагимиз!” жамғармаси туман Кенгаши филиали ходимлари ҳамда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, 2018 йилда 26 нафар ёшга 846 миллион сўмликдан зиёд кредитлар ажратилиб 52 та иш ўрни яратилган бўлса, 2019 йилда ёшларга берилган кредитлар миқдори 1 миллиард 202 миллион 600 минг сўмни ташкил қилди, - деди “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси Сайхунобод туман филиали раҳбари Исмоил Мўминов. - Бунинг натижасида 32 та янги иш ўринлари яратилди. Мазкур йилда 11 нафар тадбиркорликни бошламоқчи бўлган йигит-қизларга
1 миллиард сўмдан зиёд кредит ажратиш белгиланган.

Тадбир доирасида ёшлар тадбиркор Муҳаббат Соибназарованинг иш фаолияти билан танишдилар. Ўтган йили ёш тадбиркор “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида “Сайхун шукронаси” МЧЖга асос солди ва
5 та иш ўрни яратди. Туман ҳудудидаги кўп қаватли уйлар орасидан ер олиб
56 кв.метр жойда қандолатчилик цехига мослаштириб 3 хонали бино қурдирди. Бугунги кунда у раҳбарлик қилаётган цехда 20 хил турдан зиёд қандолат маҳсулотлари тайёрланиб, Сайхунобод туманидаги ва Бахт шаҳридаги савдо дўконларига етказиб берилмоқда.

Рамеш Маҳмудов туманнинг “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида туяқушчиликни ташкил қилган тадбиркорлардан. 2019 йилда таъминотчи корхоналар орқали 9 та туяқуш олиб парвариш қилишни бошлаган Рамешнинг туяқушлари ҳозирда 35 тага етган.

- “Асакабанк” Сирдарё вилоят филиалидан 60 миллион сўм миқдорида кредит олиб тадбиркорликни бошлагандим, - дейди “Сайхун Соҳил” МЧЖ раҳбари Рамеш Маҳмирзаев. - Ишни туяқуш ва куркачиликни ривожлантиришдан бошладим. Яқинда 300 бош оқ Исроил куркаларига буюртма бердик. Бу куркалариниг афзаллиги шундаки, унинг биттаси 40 килограммгача тош босади.

Рамеш Маҳмирзаев туманнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёшларга туяқушчиликни, куркачиликни ташкил қилиш, паррандаларни парваришлашдан тортиб, даромадни кўпайтириш сир-асрорлари тўғрисида тушунча берди. Шунингдек, келгусида маҳаллий куркаларни кўпайтириш, туяқуш терисидан пойабзал ва сумкалар тайёрлаш цехларини ташкил қилиш тўғрисидаги режалари билан ўртоқлашди.

Тадбирда фаол иштирок этган ёшларга партия туман Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Дилором  ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    797
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+