Депутатлар пойтахтдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олишди

25.02.2020, 18:41

Депутатлар пойтахтдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олишди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши вакиллари, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилар ҳолидан хабар олишди.

Партия вакиллари ушбу Меҳрибонлик уйи ўқувчи ёшлари фолияти билан яқиндан танишиб, улар билан дилдан суҳбат қуришди.

- Ватанга муносиб авлодни тарбиялаш, ёшларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш, ёшларни етук ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, уларнинг таълим олиши, интеллектуал салоҳият эгалари бўлиб вояга етиши учун шароитлар яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди, - дейди Тошкент шаҳар кенгаши раиси Искандар Рафиков. – Айниқса, меҳрибонлик уйлари ва уларнинг тарбияланучилари учун барча шароитлар яратиб берилган бўлиб, ёшларнинг салоҳиятли ва зукко бўлиб вояга этишида эътибор янада кучайган. Бугун биз партия вакиллари ва депутатлар билан ёшлар билан ўзаро фикр алмашдик, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тингладик. Уларнинг кўнглини озроқ бўлсада кўтаришга ҳаракат қилдик.

Депутат ва ўқувчилар ўртасида савол–жавоблар бўлиб ўтди. Партия вакиллари томонидан Меҳрибонлик уйига 111 та ўзбек ва рус тилида чоп этилган илмий, бадий китоблар ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+