Боёвутликлар учун янги уй-жойлар барпо этилади

26.02.2020, 15:00

Боёвутликлар учун янги уй-жойлар барпо этилади

Боёвут туманидаги “Маънавият” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Зийнат”, “Ижодкор” маҳалласидаги “Ижодкор”, “Исломобод” кўчасидаги икки қаватли, 18 хонадонли уйлар 1956 йилда қурилган. Бу кўп қаватли уйларнинг бирида 72 нафар, иккинчисида 45 ва 53 нафар фуқаро истиқомат қилади. Аммо бу иморатлар бугунги кунга келиб эскириб, уйлардаги захлик миқдори ортган. Бу эса аҳоли учун бирмунча ноқулайликлар туғдирмоқда.

Ҳудуддаги аҳволни, аҳолининг яшаш тарзини ўрганган вилоят Кенгаши депутати, Сирдарё вилоят ҳокими Ғофиржон Мирзаев томонидан уч ой муддат ичида бу ерда истиқомат қилувчи аҳоли учун янги уй-жойлар барпо этилиб, уларни янги уйларга кўчириш белгиланди.

Шунингдек, Боёвут туман кенгаши депутати Асқарали Одилов ҳамда O‘zLiDeP Боёвут туман Кенгаши аппарат раҳбари Манзура Дадаевалар ҳам куни кеча ҳудуддаги аҳоли билан учрашиб уларнинг бугунги кундаги муаммоларини ўрганишди.

Улар уй бошилари Рашида Бадалова, Раъно Цойларнинг аҳолини янги уй-жойларга кўчириш тартиблари, эски уй-жойларга тўланадиган компенсация миқдори, уй-жойлар тўловлари бўйича берилган саволларига жавоб беришди. Шунингдек, бу ерда истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг муаммолари ўрганилиб, уларга белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатилиши билдирилди.

Дилором Эсонова,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    162
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+