50-Тўда сайлов округи ҳудудидаги муаммоларга ечим топилди

26.02.2020, 15:55

50-Тўда сайлов округи ҳудудидаги муаммоларга ечим топилди

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Зокир Ходжаев ва Дилмурод Ходиев 50-Тўда сайлов округидаги маҳаллалар аҳолиси билан учрашди. Мутасадди ташкилот вакиллари иштирокидаги мулоқотда аҳоли вакилларидан 20 дан ортиқ мурожаат ва таклифлар ўртага ташланди.

Аҳолининг аксарияти ҳудуддаги кўчаларнинг аянчли аҳволидан арз қилишди. Маълум бўлишича, йўллар шағалланмаганлиги боис аҳоли вакиллари, ҳаттоки машиналар ёғингарчилик пайтида юришга қийналмоқда.

Мулоқот давомида Марғизор қишлоғидаги кўприкни кенгайтирш масаласи ҳам аҳоли томонидан кўтарилди.

Бундан ташқари Чамбил кўчасидаги йўл четлари электр столбалари ўрнатиш учун ковлаб кетилган бўлсада, ҳозирга қадар электр устунлари ўрнатилмаганлиги боис, чуқурликлар аҳоли учун жиддий хавф солаётганлиги аниқланди.

Юзма-юз мулоқотда кўтарилган масалаларнинг аксарияти тез фурсатда ижобий ҳал этиладиган бўлди.

- Бугунги учрашувда аҳоли томонидан кўтарилган масалаларга, имкон қадар аниқлик киритилди. Ҳудуддаги 34-мактабга пиёдалар йўлакчаси чизиш масаласи 2-3 кун ичида ҳал этиладиган бўлди, кўчаларни шағаллаштириш ишлари ҳам шу йилнинг апрель ойигача якунига етказилади. Бу ишларни тўлиқ бажарилишини депутатларимиз ҳам, шахсан ўзим ҳам назорат қилиб бораман, - дейди Норин туман ҳокими ўринбосари Сайдулло Сиддиқов.

Мулоқот якунида ўрганиш вақт талаб қиладиган масалалар юзасидан дахлдор ташкилотларга депутатлик сўровлари киритилиб, ижроси назоратга олинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1039
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+