O‘zLiDeP депутати аҳоли мурожаатларига бефарқ раҳбарларни танқид қилди
26.02.2020, 16:14
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Мирзо Ихтиёров Ургут тумани Жозмон маҳалласида сайловчилар билан ўтказган учрашувида маҳалла фаоллари ҳудуддаги мавжуд иккита сув иншооти ҳам кейинги 2-3 йилларда ишламаётганлигидан шикоят қилишган эди.
Мурожатчилар маҳалладаги 6500 дан ортиқ аҳоли қўлбола сув қудуқларидан фойдаланиш оқибатида ҳудудда турли юқумли касалликлар тарқалишидан ҳавотирда эканлигини билдирган. Чунки сув фильтрланмаган.
Мазкур мурожаат юзасидан депутат Мирзо Ихтиёров Самарқанд вилоят уй–жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Самарқанд вилоят “Сувоқова”ДУК раҳбарига депутатлик сўрови йўллади.
Унга жавобан мутасадди ташкилот вакиллари масалани жойига бориб ўрганганлиги, Жозмон МФЙдаги 2 та сув иншооти ҳақиқатдан таъмирталаб эканлигини қайд этган.
Мазкур муаммони 2020 йилда ҳал этиш, сув иншоотларини реконструкция қилишни режага киритиш ва молиялаштириш юзасидан вилоят “Сувоқова” ДУК томонидан вилоят ҳокимлиги ва вилоят Молия бош бошқармасига хат билан мурожаат қилинганлигини билдиради.
Бошқа сўровларига ҳам шу каби жавобларни олган депутат бефарқ мансабдор шахсларни танқид қилди.
- 2020-йилнинг январ-феврал ойларида Ургут туманидаги Жозмон, Жўраптепа, Бешкапа МФЙ ларида сайловчилар билан ўтказган учрашувларда аҳолидан келиб тушган 20 га яқин мурожаатлар юзасидан 15 та ташкилотга депутатлик сўрови йўлладим. Бугунгача шулардан 3 тасига жавоб келди. “Масалани ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга хат юбордик, муаммони ўрганиб, келгуси йил дастурларига киритиш кўриб чиқилади”, мазмунида жавоблар келмоқда. Бундай жавоблар мени халқ вакили сифатида қониқтирмайди. Ваҳоланки, энг долзарб муаммолар бўйича сўровлар чиқарилган, - деди М.Ихтиёров- “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига биноан депутатлик сўровига 10 кун ичида жавоб берилиши лозимлигидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 193-моддасида депутат сўровини кўриб чиқмасдан қолдириш, ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузганлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарликка тортилиши белгиланганлигидан мутасаддилар хабардормикин?!
Бахтигул Қаршиева
O‘zLiDeP Самарқанд
вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Билдирилган фикрлар
Meliqulov.ulugbek.Farxodovich 2020-05-15 09:14:19
O'zbekiston.Respublikasi.Boshvaziri.Abdulla.Aripov.Nigmatovichga.iltilomos.qilaman.Men.Meliqulov.Ulugbek..men.ota onam.vafotetgan.meni.2 nafar.ukambor.men.ukamniuqutishim.kerak.ishka.kirgishim.kerak uylantirishim.kerak.va.uzim.uylanishim.kerak.Meni.Navoiy..da.ota.onam.xechkim.yodam bermadi.Vertual Qabulxonasi.2017yil.dabirmirjatqilman.2020.men.Abdulla.Aripov.Boshvaziri.Qabuliga.kirishimuch.yordam.berishingizni.iltimos.qilaman.942571718
Hamroyev G'ofir2020-02-26 16:52:52
Mirzo Ixtiyorov deputat-xalq vakili sifatida dolzarb masalarni ko'taribdi. Rahbarlar e'tiborga olishi kerak.