“Ёзиб олганингиз билан барибир қоғозда қолиб кетади...”

26.02.2020, 16:28

“Ёзиб олганингиз билан барибир қоғозда қолиб кетади...”

Бу гапни мурожаат қилган йигит баралла айтди. Ҳамма эшитди, депутатлар ҳам. Аммо ҳеч ким парво қилмади, жавоб ҳам бермади. Менга оғир ботди. Айтилган гап отилган ўқ дегани рост экан. Юрагимдан ўтиб кетди. Чунки мен ҳам шу йигит кўтараётган муаммоларни ён дафтарчамга ёзиб олган эдим-да.

Шу гап менга сира тинчлик бермади. Ўша йигит ҳақлигини юрагимдан ўтказдим. Тўғри, айтилгани оғизда, қайд қилингани қоғозда қолиб кетган даврлар ҳам бўлди. Ахир бугун бошқача-ку! Очиқ жамият сари одим ташлаяпмиз, сўз, фикр, матбуот эркинлиги ҳаёт даражамизни, онгу тафаккуримизни янгича ўзанга солиб юборди.

Депутатлар 5 йил “ухлайди” деган гапларни илгари бепарво эшитишган бўлишса, бугунги депутатга айтиб кўринг-чи! Нима жавоб оласиз. Мана, биргина мисол: Олий Мажлис Қонунчилик палатасига O'zLiDePдан сайлаган депутат Шаҳноза Холмаҳаматова Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги автомобиль бориши қийин бўлган ёлғизоёқ йўллар орқали бориладиган 35 та қишлоқнинг 13 тасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш қониқарсиз аҳволда эканини ўрганди. Илгари бу қишлоқларга Қонунчилик палатаси депутати тугул маҳаллий кенгаш депутатининг ҳам оёғи етмаган.

Бу қишлоқ одамлари биринчи тиббий ёрдам олиш учун 6-7 километр йўл босиши кераклиги депутатни жуда ташвишлантирди. Қиш-қировли кунларда бу ҳудуд аҳолиси тиббий хизматдан буткул узилиб қолаётгани норозиликларга сабаб бўлаётганини айтмайсизми? Аҳолининг истак ва ҳохишларидан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати томонидан Яккабоғ туманининг тоғли ҳудудларида жойлашган Ишкент, Тутак, Калтақўл, Зармас, Гулдара, Ҳонақа қишлоқларида қишлоқ оилавий поликлиникаларини янгидан қуриш таклиф қилинди.

Яккабоғда бўлиб ўтган учрашувда туман тиббиёт раҳбари Ойсанам Бобоқулова тоғли ҳудудларда шифокорлар етишмаслиги, тиббиёт олийгоҳларини битириб келган ёшлар шаҳарга интилаётгани ҳақида айтган бўлса, “Тез тиббий ёрдам” бўлими шифокори Ўктам Алимардонов шифохонага 330 миллион сўмлик реанимация аппарати, 6 дона 879 миллион сўмлик сунъий нафас олдириш аппарати зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги масъул ходими Умида Газиева, Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ойсанам Бобоқулова ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Феруза Сатторова, Наргиза Саломовалар билан ҳамкорликда туманда тиббий хизматни яхшилаш, узоқ тоғли ҳудудларга тиббий ҳизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасидаги таклифлар муҳокама қилинди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, муаммолар Олий Мажлисгача олиб борилади. Ишқилиб қоғозда қолиб кетмаса бўлди. Буёғи эса депутатга, парламентга сўзини уқтира олишига, “уйғоқлигига” кўп томонлама боғлиқ.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    959
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+