O‘zLiDeP депутати беморга жарроҳлик амалиётини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатди

26.02.2020, 17:15

O‘zLiDeP депутати беморга жарроҳлик амалиётини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатди

O‘zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши депутати Даврон Нуруллаев бир неча йилдан буён оғир хасталик билан курашиб келаётган беморга жарроҳлик амалиётини ўтказишда ёрдам кўрсатди.

Татьяна Панаитова туманнинг энг чекка ҳудуди Истиқбол маҳалла фуқарорлар йиғинида истиқомат қилади. 27 ёшни қаршилаган Татьяна беш йилдан буён оғир хасталик билан курашиб келаяпти.

- Оёғимнинг болдир қисми темир қисиши оқибатида яра бўлган эди. Тузалиш ўрнига яра катталашиб, чуқурлашиб бораяпти. Депутат Даврон Нуруллаев бир неча бор ҳолимдан ҳабар олиб, дори-дармон олишимга кўмаклашди. Бошимда отам йўқ, ёлғиз онам билан истиқомат қиламан. Д.Нуруллаев жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун ҳомий топди.

 Татьянада ҳомийлар ёрдамида пойтахтда жарроҳлик амалиётини ўтказиб, уйига қайтди. Ҳозирги кунда унинг аҳволи бирмунча яхши. У депутатнинг беминнат кўмагидан миннатдор.

Шунингдек, депутат Даврон Нуруллаев Истиқбол маҳалласида яшовчи аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди. Ҳудуддаги
16-умумтаълим мактабида бўлиб аълочи ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига китоб ҳамда ўзининг эсдалик совғаларини топширди.

Дилором Эсонова,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    200
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+