O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов сурхондарёлик тадбиркорлар билан учрашди

27.02.2020, 12:16

O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов сурхондарёлик тадбиркорлар билан учрашди

Хабар қилганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияри раҳбари Актам Хаитов Сурхондарё вилоятида ёшлар, тадбиркор ва ишбилармонлар ҳамда бошқа турли соҳа вакиллари билан учрашувлар ташкил этмоқда. Мазкур учрашувлар давомида А.Хаитов Термиз шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Сурхон Термиз чинни” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, корхона фаолияти билан танишди.

Мазкур корхонада айни дамда 150 нафар киши меҳнат қилаяпти, — дейди “Сурхон Термиз чинни” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Рустам Неъматиллаев. - Ишчи-хизматчиларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил қилади. Улар учун корхонада иссиқ овқат, транспорт хизмати ташкил қилинган. Ҳозирда корхонамизда бир йилда 8 миллион донадан зиёд 44 турдаги чинни маҳсулотлари ишлаб чиқарилаяпти.

Эътиборлиси, ёшлар саъй-ҳаракати билан тайёрланаётган сифатли маҳсулотларнинг бир қисми чет давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

Учрашув жараёнида А.Хаитов тадбиркорнинг муаммолари билан қизиқди ва уларнинг муқобил ечими юзасидан таклифларини билдириб ўтди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    732
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+