Тадбиркор аёлнинг эзгу мақсадлари

04.01.2018, 11:55

Тадбиркор аёлнинг эзгу мақсадлари

Мухтарам Президентимиз Олий Мажлис палаталарига тақдим қилган  мурожаатномасида барча соҳадаги ютуқ ва камчиликлар ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хақида тўхталар экан, тадбиркорлик соҳасига ҳам алохида эътибор қаратдилар.

Хусусан, 2018-йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши биз тадбиркорлар учун кенг имкониятлар эшигини очади, албатта.

Дарҳақиқат, мурожатномада таъкидланганидек, тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, юқори технология ва илм-фаннинг энг сўнгги ютуқларига асосланган техника ва асбоб-ускуналарини мамлакатимизга олиб келиш, керак бўлса биз тадбиркорларнинг хориждаги етакчи компания ва ташкилотларда тажриба орттиришимиз  ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилишимиз учун ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, шунингдек, бизларнинг чет эл тажрибаларини ўрганиш асосида пайдо бўлган  янги ғоя ва инновацион технологияларни юртимизга олиб кириши учун янги-янги имтиёзлар яратилиши мумкинлигини жон қулоғим билан  тингладим.

Бу каби имкониятлар менга ўхшаган ўзининг мустақил тадбиркорлигини кенгайтирмоқчи бўлган фуқаролар учун иш фаолиятини жонлантиришга  янада шижоат бағишлайди, деб ўйлайман.

Президентимизнинг ушбу мурожатномасида биз тадбиркорларга билдирилган ишончи ва имкониятларидан руҳланган холда ўз фаолиятимни кенгайтирган ҳолда замонавий технологиялар асосида ёғ ва ёғ маҳсулотларидан косметологик воситаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринлари яратиб, хусусан ишсиз юрган 20 нафар воҳамизнинг хотин-қизларини иш билан бандлигини таъминлашни асосий мақсад қилиб олдим.

Рисолат ПАРТАЕВА

Сурхондарё вилоятидаги

“Шухрат-1” хусусий корхонаси раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1773
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+