O‘zLiDeP раҳбари “Сурхон керамикс” корхонаси фаолияти билан танишди

27.02.2020, 12:19

O‘zLiDeP раҳбари “Сурхон керамикс” корхонаси фаолияти билан танишди

Аввал хабар қилганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияри раҳбари Актам Хаитовнинг навбатдаги учрашуви Термиз тумани “Нурафшон” маҳалласидаги “Сурхон-керамикс” масъулияти чекланган жамиятида бўлди.

Мазкур корхонада керамика маҳсулотлари, кафель ва ўтга чидамли ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда 1 кунда 30 тонна ўтга чидамли ғишт, 1000 квадрат метр кафель ишлаб чиқарилмоқда. 120 нафар киши шу корхонада ишлаб ризқ териб, рўзғор тебратаяпти.

— Корхонада ишлаётганимга 4 ой бўлди, — дейди корхона ишчиси Азиз Рўзиев. — Меҳнати унча оғир эмас. Бу ерда кафелларни пресслаш жараёнини назорат қилиб тураман. Шикастланганлари бўлса, уларни алоҳида ажратаман. Ўзим Қизириқ туманидан бўлганим учун бу ерда узоқдан келадиган ишчи-хизматчилар учун қурилган ётоқхонада тураман. Шароитлар яхши. Иссиқ овқат, махсус транспорт хизмати йўлга қўйилган. Маошимиз эса қилган ишимизга қараб, ишбай ҳақ тўланади.

“Сурхон-керамикс” корхонаси мамлакатимиз бозорини керамика маҳсулотлари, кафель ва ўтга чидамли ғишт билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Корхонани ташкил этиш мақсадида қиймати 75 миллиард сўм бўлган лойиҳа учун бўш ётган бино ажратилиб, Хитойнинг “Haloon co ltd”. компанияси линияси ўрнатилиб, йилига 10 минг тонна ўтга чидамли ғишт ва плиткалар, 180 минг квадрат метр турли рангдаги майолика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ташкил этилган. Муҳими, корхонада импорт ўрнини қоплайдиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ғишт ва плиткалар 1 минг 600 градус ҳароратгача чидамли, пардозбоп керамикалар узоқ йиллар рангини йўқотмайди.

Яна бир афзаллиги корхонада ўрнатилган техника ва ускуналар энергия тежамкор. Яъни ушбу корхона бошқа муқобилларига нисбатан энергияни 10, 15 фоиз кам сарфлайди. Корхона маҳсулотларидан фойдаланиш шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини янада кўркамлаштиришга хизмат қилади.

Корхона маҳсулотлари асосан тоғ-кон металлургия, цемент, металл, шиша ва чинни ишлаб чиқариш ҳамда тарихий обидаларни таъмирлашда ишлатилади.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2006
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+