Қўрғонтепада тадбиркор аёлларнинг муаммолари ўрганилди

04.01.2018, 12:05

Қўрғонтепада тадбиркор аёлларнинг муаммолари ўрганилди

O‘zLiDeP  Қўрғонтепа туман Кенгашидаги “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” аъзолари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.  “Тадбиркор аёл-оила суянчи” мавзусида ташкил этилган мазкур тадбирда тумандаги ишбилармон, фермер аёллар, “Тадбиркор аёл” уюшмаси туман бўлими ҳамда қатор БПТ раислари иштирок этдилар.

- “Аёллар қаноти”нинг фаолиятини оммалаштириш, партия сафига фаол тадбиркор ва фермер аёлларни кенг жалб қилиш, уларнинг фаолиятида учрайдиган муаммо ва камчиликларни партиявий воситалар орқали ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этган ҳолда ҳал этиш мақсадида тузилган ушбу гуруҳда эндиликда ўз муаммоларимизга осон ечим топишга ишонамиз, - дейди “Чимён кумуш толаси” МЧЖ раҳбари Равшаной Обохунова. –Бугунги давра суҳбатида мен ҳам фаолиятимни кенгайтириш мақсадида бўш турган бино ажратилиши масаласида мурожаат қилдим. Агар тез кунда муаммоим ҳал бўлса, пилла хом ашёсини кайта ишлаш оркали  адрас-атлас матолари ишлаб чикаришни йўлга кўяман. Бу борада гуруҳ мутасаддилари амалий кўмак беришларини айтдилар.

Шунингдек, тадбир давомида тадбиркор Сайёра Хайитовага металл буюмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириши учун, ҳунарманд Муборакхон Дарвишевага “Миллий либослар” МЧЖ фаолиятини кенгайтириши учун кредит олишларига кўмаклашиш юзасидан вазифалар белгиланди.

 

Хурриятхон Абдурасулова,

O‘zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши масъул ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    360
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+