Хоразмлик депутатлар ўз фаолиятларини самарали ташкил этиш борасида аниқ вазифаларни белгилаб олди

28.02.2020, 18:35

Хоразмлик депутатлар ўз фаолиятларини самарали ташкил этиш борасида аниқ вазифаларни белгилаб олди

Маҳаллий вакиллик органларининг асосий таркибини ташкил этувчи депутатлар фаолияти бугун амалдагидан кўра янада фаол ва шижоатли бўлиши лозимлиги ҳеч кимга сир эмас.

Бу борада Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида сиёсий партиялар ва айниқса, депутатлар фаолиятини асосли таҳлил қилгани ва қатор галдаги устувор вазифаларни белгилаб бергани халқ ноибларининг, айниқса, янги депутатлик фаолиятини бошлаганларга дастуриамал бўлиб хизмат қилади.

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши, Урганч туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг малакасини оширишга қаратилган сиёсий ўқувда мазкур жиҳатларга аҳамият қаратилди.

Унда депутатлар иш режа ва йўл харитаси тузиш, секторлар, Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ишлаш, қабул қилинган давлат Дастурлари ижросида депутатнинг иштироки, сайёр қабуллар ва унда кўтарилган масалаларга ечим топиш, сессия кун тартибига масала киритиш ва қонун лойиҳаларига таклифлар бериш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Сенаторлар ва депутатлар гуруҳларга бўлинган ҳолда алоҳида мавзуларни муҳокама қилиш орқали муаммоларга тез ва самарали ечим топиш йўлларини изладилар.

- Бугунги учрашувда биз нафақат билимларимизни мустаҳкамладик, балки сенаторлар билан бирга ҳал қилинадиган, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига йўлланадиган ҳудудимиздаги мавжуд айрим муаммоли масалалар билан ўртоқлашиб, уларни ҳал қилиш борасида зарур тавсияларни ҳам олдик, - дейди партия вилоят Кенгаши депутати М.Жуманиязова.

Албатта, депутатлар халқ вакили сифатида фуқароларнинг истак-иродасини ифодаловчи шахс вазифасини ўтар экан, ўз фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва юридик нормалар билан таниш бўлишлари, ҳар бир инсоннинг ишончи ва умидини сўндирмай, уларнинг дарди билан яшаши, сайловчиларига яқин кўмакдош бўлиши зарур. Зеро, бугунги кун депутатларидан ана шундай ташаббускорлик ва фидойилик талаб қилинмоқда.

  Нилуфар Джаббарова,

O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим маркази раҳбари

 

  • Кўрилди
    568
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+