O‘zLiDeP депутати сайёр қабулда ўндан ортиқ муаммоларга ижобий ечим топди

28.02.2020, 08:44

O‘zLiDeP депутати сайёр қабулда ўндан ортиқ муаммоларга ижобий ечим топди

Сўнгги йилларда аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, бевосита жойларда бўлиб, мавжуд муаммолар сабабини ўрганиш, кенг жамоатчилик, депутатлар ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари билан биргаликда уларнинг ечимини топиш партия фаолларининг самарали иш усулларидан бирига айланди.

Мирзачўл туманидаги “Ғалаба” МФЙда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулда ҳам аҳоли томонидан ижтимоий соҳа ва бандлик масалалари бўйича 10 дан ортиқ муаммолар кўтарилди.

Мазкур маҳалла фуқароси Ўғилой Усмонова бир неча ойдирки иш ҳақини ўз вақтида ололмай қийналиб юрганлигини айтиб ўтди. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари тегишли ташкилотлар вакиллари билан биргаликда масалани атрофлича ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал қилди.

- Ўтган йили имтиёзли кредит асосида олинган уйимизда газ босими жуда паст, - дейди яна бир фуқаро Гулчеҳра Ҳасанова. – Фарзандларимиз совуқдан қийналмоқда.

Мазкур мурожаатни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Сабоҳат Азимова ўз назоратига олди. Депутат мурожаатидан сўнг туман газ филиали бошлиғи Ж.Сатторов масалани ижобий ҳал этишини хабар қилди.

Шунингдек сайёр қабул давомида туман марказидаги “Халқлар дўстлиги” ҳамда “Барокат” кўчаларидаги кесишув йўли транспорт ва йўловчилар учун хавф туғдираётгани, ҳатто автоҳалокатлар содир бўлган бўлса-да вазият ўзгармаётгани тўғрисидаги мурожаат ҳам ўрганиб чиқилди.

Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Сирожиддин Назаров томонидан назоратга олинди. Тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида чекка ҳудудларда хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш юзасидан фуқаро Гулмира Нишонова томонидан қилинган мурожаат ҳам муҳокама қилиниб, туман хотин-қизлар қўмитаси ва мутасадди ташкилотлар билан биргаликда келгуси ойда тиббий кўрик ўтказиш белгилаб олинди.

 Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тадбир давомида аҳоли томонидан кўтарилган барча масалалар атрофлича ўрганилиб, уларнинг кўпчилиги шу жоййнинг ўзида ечилган бўлса, қолганлари депуталик назоратига олинди.

Акбар Якубов,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг

жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    787
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мардонбек Юсуфов2020-03-01 21:51:23

Депутатларимиз когоздамас амалда иш курсатаяпти экан бу катта натижа.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+