Спикер ўринбосари Актам Хаитов сурхондарёлик сайловчилар билан мулоқот қилмоқда

28.02.2020, 18:52

Спикер ўринбосари Актам Хаитов сурхондарёлик сайловчилар билан мулоқот қилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фаракцияси раҳбари Актам Хаитов сурхондарёлик сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилмоқда.

Партия етакчиси 26-29 февраль кунлари давомида вилоятдаги корхона, ташкилот, муассаса ва аҳоли хонадонларида бўлиб, сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилиш кўзда тутилган.

26 февраль куни А.Хаитов дастлаб сурхондарёлик фаол ёшлар билан учрашди. Самимий, турли таклиф ва мулоҳазаларга бой ўтган учрашувда Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ўртага ташланган масалалар ва қилинажак вазифалар хусусида тўхталиб, уларнинг жамият ва бизнинг ҳаётимизда қандай аҳамиятга эга эканлигини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди.

Куннинг иккинчи ярмида А.Хаитов Термиз шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Сурхон Термиз чинни” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, корхона фаолияти билан танишди. Учрашув жараёнида партия раҳбари тадбиркорнинг муаммолари билан қизиқди ва уларнинг муқобил ечими юзасидан таклифларини билдириб ўтди.

27 февраль куни Спикер ўринбосари Актам Хаитовнинг навбатдаги учрашуви Термиз тумани “Нурафшон” маҳалласидаги “Сурхон-керамикс” масъулияти чекланган жамиятида бўлди. У ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишиб, ишчи-ходимлар, тадбиркорларнинг таклифлари ва мулоҳазаларини тинглади.

Шу куни партия етакчисиТермиз тумани ҳокими Шухратжон Ўринов билан тумандаги ишбилармонлар ва тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммолари билан қизиқишди. Учрашув давомида тадбиркорлар ўз фаолиятини кенгайтириш учун кредит, ер олиш каби қатор масалаларда мурожаат қилишди. Кўтарилган масалалар жойида ижобий ечим топди.

Бугун - 28 февраль куни Спикер ўринбосари Актам Хаитов аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг дарду-ташвишларини тинглаш мақсадида вилоятнинг бошқа туманларидаги энг чекка қишлоқларда ҳам фуқаролар билан мулоқот қилмоқда.

Мазкур учрашувлар тафсилотлари билан кун давомида сайтимиз орқали хабар бериб борамиз.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    984
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+