O‘zLiDeP фракцияси аъзоси бухоролик сайловчиларнинг муаммоларига ечим топа олдими?

29.02.2020, 15:43

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси бухоролик сайловчиларнинг муаммоларига ечим топа олдими?

Халқни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, уларнинг ечими йўлида жонбозлик кўрсатиш ҳар бир депутатнинг бурчидир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мадина Баратова ҳам ўз елкасидаги масъулиятни бир дақиқа бўлсин унутгани йўқ.

Тадбиркор  муаммосига  ечим  борми?

Бухородаги Эски шаҳар мавзеида жойлашган ҳунармандлар маскани сайёҳларнинг энг севимли жойларидан бири саналади. Бу гўшада ҳунурмандлар расталари жойлашган. Халқ вакили сайловчилар билан учрашувини айнан ҳудуддан бошлади.

“Улуғбек” МФЙ ҳудудида жойлашган “Атлас" мехмонхонаси ва “Тим Абдуллахон” маданий ёдгорлик мажмуасида жойлашган гилам тел цехини рахбари Бахшан Файзиева 22 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланади. У вақтида солиқ ва ижарани тўлаб келмоқда. Аммо у фойдаланаётган маданий ёдгорлик мажмуаси таъмирталаб аҳволда бўлгани учун депутат М.Баратова муаммога ечим топди. Эндиликда тадбиркорга бошқа манзилда ўз фаолиятини амалга ошириш учун шароит яратиб берилди.

Жамиятнинг муҳим бўғини

Маҳалла тизими жамиятимизнинг энг муҳим ва таянч бўғини ҳисобланади.Шу боис ижтимоий ҳаётимизда дунёнинг бошқа жойида учрамайдиган ноёб тизим – маҳалла институтининг алоҳида ўрни бор. Доно халқимиз бир болага етти маҳалла ота-она деб бежизга айтмаган, албатта.

Халқ вакили М.Баратованинг сайловчилар билан учрашувлари  “Б.Нақшбанд” ва “А.Сифатмуний” МФЙда жойлашган 69-мактабгача таълим ташкилотида давом этди.

Халқ билан очиқ мулоқотлар чоғида сайловчилар А.Сомий кўчасида тунги чироқлар йўқлигини айтиб, бундан аҳоли азият чекаётганини билдирди. Фуқароларнинг айтишича, ушбу ҳудудда муаммо фақат шундан иборат эмас. Бундан ташқари, ички йўлларни таъмирталаблиги ҳам маҳалла аҳлининг энг оғриқли нуқтаси бўлиб қолмоқда.

Депутат мавжуд муаммоларни ўрганар экан, тегишли ташкилот вакиллари билан учрашиб, масалага ижобий ечим топишга ҳаракат қилди. 

Ёшлар қандай таклиф  билан чиқди?

Бугун жамиятдаги аҳолининг олтмиш фоиздан ортиғини ёшлар ташкил қилади. Шундай экан, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш ҳам яхши самара беради. Боиси, ҳозирги ёшларда серғайратлилик бор. Уларнинг қадамлари шахдам. Эртанги кунга ишончлари мустаҳкам.

Халқ ноиби сайловчилар билан учрашувлари доирасида Ёшлар марказида ҳам бўлиб, ўғил-қизлар билан дилдан суҳбат қилди. Юртимизда қабул қилинаётган янги қонунлар ҳақида ёшларга кенгроқ тушунчалар берди.

—Депутатимиз билан бўлиб ўтган учрашувда нафақат таклифлар билдирдек, шу билан бирга ўз муаммоларимизга ҳам ечим топдик, — дейди бухороллик Жамшид Ҳожиев. — Мен Ёшлар парламенти қошида тарғиботчилар гуруҳини ташкил қилсак, яхши бўларди, деган фикрдаман. Агар шундай қилсак, бу жамият ривожида ижобий самара бериши шубҳасиз.

Яна бир ёшларнинг вакили Мироншоҳ Ражабов эса Отбозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 75-мактабгача таълим муассасаси таъмирталаб, ачинарли ҳолатга келганини айтди. У отбозорликлар номидан, депутатдан мазкур ҳолатни яхшилаш, бинони таъмирлашни ташкил қилишда амалий кўмак беришини сўради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси М.Баратова мурожаатларни тинглар экан, ёшлар томонидан кўтарилган масалаларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этишини маълум қилди.

  • Кўрилди
    1071
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+