Дўстлик туманида тадбиркорлар билан мулоқот ташкил этилди

29.02.2020, 15:49

Дўстлик туманида тадбиркорлар билан мулоқот ташкил этилди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Дўстлик туманидаги “Sangzor vodiysi matlubotsavdo” МЧЖга қарашли иссиқхона ҳудудида тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия вилоят Кенгаши, Дўстлик туман ҳокимлиги ходимлари, депутатлар, электорат вакиллари, ёшлар иштирок этдилар.

- Бюджет тушумларимиз Дўстлик туманида мақтанадиган даражада эмас. Президентимиз видеоселектор йиғилишидаги маърузасида, ҳатто битта тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатса ҳам, бунга вафқулодда ҳолат сифатида қаралиши кераклигини алоҳида таъкидлаган эди, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари Баҳодир Дониёров. – Шу сабаб, тадбиркорлар ва ишбилармонлар, фермерларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларга кўмакдош бўлишга бел боғлаб майдонга чиққан. O‘zLiDeP фаоллари, депутатларининг жонбозлиги, ташаббускорлиги, ҳамкорлиги ўта муҳим. Шундагина иқтисодий барқарорлик асоси рақобатбардош тадбиркорларни кўпайтириш мумкин.

 Тадбир давомида, қуруқ гап билан чекланмай, амалий ҳаракатларга эътиборни кучайтириш мақсадида депутатлар, фаоллар ва ҳокимлик ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан амалга оширилиши керак бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Давра суҳбатида яна бир муҳим масала – янги Солиқ кодексини ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди ҳамда тадбиркорларга тушунчалар берилди. Солиқ кодексида солиқ органларига ҳам кўплаб вазифалар юклатилган.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шоҳруҳ Тангяриков томонидан билдирилган тумандаги иқтисодий комплекс идоралари ходимлари ва тадбиркорларни ўқитишни ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.

- Ҳар бир тадбирни бевосита жойларда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Чунки, тадбирни ташкил этиш жараёнида нафақат маълум бир мавзуни муҳокама қилишга, балки тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топишга, аҳолининг бандлигини таъминлашга ҳам эътибор қаратилмоқда, - дейди бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Алишер Фозилов.

Дарҳақиқат, Дўстликда бўлиб ўтган давра суҳбати давомида партия сафига қабул қилинган 20 нафар маслакдошларимизга аъзолик гувоҳномалари тантанали топширилди. Шунингдек, икки нафар ёшлар “Сангзор водийси” МЧЖга доимий ишга жойланди.

Саида Умаралиева,

O‘zLiDeP Жиззах

вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    615
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+