Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

29.02.2020, 16:01

Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси натижага эътибор қаратиш муҳим. Яхши ният билан бошланган ишлар ўзининг мантиқий якунини топиши учун жамоатчилик, парламент ва депутатлик назорати самарали олиб борилмоқда. Бу аслида одамларни нималар ўйлантираётанини билиш имконини берувчи, муаммоларни биргаликда муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш механизми эканини амалиётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларнинг сайлов округларидаги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳам ана шу жиҳатларга қаратилган. Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида, парламент қуйи палатаси депутати Фаҳриддин Самадов Жарқўрғон туманининг “Какайди қўрғони”да аҳоли билан учрашув ўтказди. Мулоқотлар чоғида 11 дан ортиқ маҳалнинг фуқаролари томонидан электр энергияси, ичимлик суви, газ таъминоти ва ички йўлларнинг ҳолати каби бир қанча муаммолар кўтарилди.

Туман миқёсида ҳал бўладиган масалалар, жумладан сув каналларини тозалаш ишлари, шахсий томорқани суғориш учун сув насосларини таъмирлаш, ички йўлларга шағал ётқизиш каби бир қатор муаммоларга жойида ечим топилди. Шундай масалалар ҳам борки, уларни вилоят, республика даражасида ҳал қилиш лозим. Масалан 13-мактабда спорт майдони ва ошхона қуриш ҳамда умумий ўрта таълим мактабини қайта таъмирлаш, “Какайди” ва “Янги ҳаёт” маҳалларида сув иншоотлари қуриш, “Бобур” маҳалласида симёғочларни янгисига алмаштириш каби муҳим масалаларга парламент назорати институти шаклларидан фойдаланган ҳолда ечим изланадиган бўлди.

Ёшлар мамлакат келажаги, унинг эртанги кунидир. Шу маънода депутат сайлов округидаги фаолияти давомида таълим масканларида ҳам бўлди. Жарқўрғон туманидаги 13-умумтаълим мактаби. Мактаб биноси таъмирга муҳтож. Болаларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун спорт майдони мавжуд эмас. Боз устига замонавий жиҳозларга эга ошхона ҳам йўқ.

– Дарҳақиқат, ҳудудларимизда ўзгаришлар катта. Бу одамларнинг турмуш-ҳаётида ҳам кўзга ташланмоқда. Аммо ҳали ечимини кутаётган масалалар ҳам бор. Бу, албатта, биз каби Қонунчилик палатаси депутатларининг олдида қонун ижодкорлиги, парламент назорати каби йўналишларда кўплаб вазифалар турганини англатади. Ушбу масалаларни маҳаллий кенгашлар депутатлари, ижро органи вакиллари билан ҳамкорликда ҳал қилишимиз лозим, – дейди Фаҳриддин Самадов.

  • Кўрилди
    925
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Sherali2020-04-20 03:38:25

Angor tumani Navroʻz mahallasida ichimlik suvi taʼminoti yaxshilash suv bashnisi suv quvurlari yotqizish zarur


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+