Очиқ мулоқотлар ва учрашувлар мавжуд муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради

29.02.2020, 18:00

Очиқ мулоқотлар ва учрашувлар мавжуд муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини таъминлаш ва янги ташаббусларни илгари суришда аҳоли вакилларининг таклиф-мулоҳазалари катта аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Жумаев ўзи сайланган сайлов округидаги Чақар ва Қоратош маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар аввалида депутат бугунги кунда қабул қилинаётган ва муҳокамадаги қонун лойиҳалари, уларнинг аҳамияти ҳақида сайловчиларга маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, Чақир ва Қоратош маҳаллалари фаоллари ҳудудда мавжуд бўлган гаражларнинг бузилиши натижасида, автомобилларни қўйиш жойлари муаммоси пайдо бўлаётгани ҳақида айтиб ўтдилар. Гаражлар бузилиши натижасида бўшаб қолган жойда қурилиши мумкин бўлган объектлар лойиҳаларида ҳудудда яшовчи фуқаролар автомобилларини жойлаштириш мумкин бўлган автотураргоҳлар учун махсус жой назарда тутилса мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди. Ёки инвесторларни жалб қилган ҳолда янги автотураргоҳ қуриш фуқароларнинг хотиржамлигини таъминлашга хизмат қилиши, содир бўлиши мумкин бўлган ўғирликларни олдини олиши ҳақида фикрлар билдирилди.

Шунингдек, аҳоли сонининг ўсиши натижасида маҳаллар ҳудуди янги уйлар қуриш зарурати вужудга келган. Муаммо шундаки, айрим уй-ҳовлиларда доимий яшамасада, 50 нафаргача фуқаро доимий рўйхатда туради. Бу эса, мазкур ҳудудда кўп қаватли уйлар қуриши учун сарф-ҳаражатнинг ошишига олиб келмоқда. Натижада, инвесторлар ва тадбиркорлар ҳудудда кўп қаватли уйларни қуриш бўйича режаларини бошқа манзилга ўзгартирмоқда.

Бу масала юзасидан депутат Н. Жумаев томонидан “Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги низомда белгиланган нормалар ҳақида тушунчалар берилди. Жумладан, мазкур Низомнинг 2-боби 8-бандида “Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса — йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади, дея қайд этилгани айтиб ўтилди.

Учрашувлар сўнггида кўтарилган муаммолар ва масалалар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ваколатлари доирасида мутасадди идораларга таклифлар киритилиши билдирилди.

  • Кўрилди
    1019
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+