Ангордаги Хитойча усулдаги иссиқхонанинг биринчи маҳсулоти

02.03.2020, 12:37

Ангордаги Хитойча усулдаги иссиқхонанинг биринчи маҳсулоти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитовнинг навбатдаги ташрифи Ангор туманидаги “Илғор” маҳалласига бўлди. Мазкур маҳалладаги 90 га ер майдонида Хитой технологияси асосида иссиқхона барпо этилган бўлиб, айни пайтда иссиқхонага экилган помидорлар ҳосилга кирган.

— Ишсиз аҳолини фойдали меҳнат билан банд қилиш мақсадида мазкур иссиқхона ёнидан яна 91 га ер майдони ажратилган, — дейди O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Алишер Рўзиев. — Бу ерда меҳнат қилиб, экин экиб, даромад қиламан, деган шу ерлик аҳоли вакилига мазкур унумдор ер майдони қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун 20 сотихдан бўлиб берилмоқда. Шунингдек, бу ерда меҳнат қиладиганлар бир йўла Хитой технологияси асосида қурилган иссиқхонада полиз экинларини қандай етиштириш тажрибасини ҳам ўрганишади.

Шундан сўнг, А.Хаитов ангорлик миришкорлар томонидан етиштирилаётган карам маҳсулотининг чет элга қандай экспорт қилинаётгани билан қизиқди ва улар учун қулай қўшимча шартномалар тузилишида кўмаклашадиган бўлди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    956
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+