Депутат Б. Мирзамова уйчилик томорқачилар билан мулоқот қилди

02.03.2020, 16:25

Депутат Б. Мирзамова уйчилик томорқачилар билан мулоқот қилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Мирзамова ўз сайлов окуругида аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, мурожаатларига қулоқ тутмоқда.

Депутат Уйчи туманидаги Янгиҳаёт маҳалласи фуқаролари билан мулоқотда бўлганида у ерда истиқомат қилувчи фуқаролар Шокирова Замира ва Отамирзаев Абдулло боғдорчилик учун ер майдони олиш, фуқаро Абдувалиева Дилдора 2011 йил Уйчи туман Ғайрат педагогика коллежининг мактабгача таълим йўналишини битирган мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш масаласида қилган мурожаатлари тегишли мутасадди ташкилотлар орқали шу жойнинг ўзида ижобий ечим топилди. Бундан ташқари, ушбу маҳалланинг бир гуруҳ аҳолиси томонидан тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида қилган мурожаатлари ҳам тез орада ҳал этилиши бўйича айтиб ўтилди.

Халқ вакили Уйчи туманидаги намунали томорқа эгалари хонадонида ҳам бўлиб, улар билан мулоқот қилди.

Депутат Ўнхаят маҳалласи Камолот кўчасида яшовчи Илхомжон Машрабов томорқасидаги 4 сотих майдонда ташкил этган иссиқхонасини кўздан кечирди. У ерда 20 туп ҳосилдор мандарин ва лимон кўчатлари, бодринг, помидор, редиска, исмалоқлар экилган бўлиб, туман бозорларини мўл-кўллигини  таъминлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

- Томорқа даромад манбаи дейишади, чинданам меҳнат қилиб кам бўлмадик. 20 йилдан буён ердан топган даромадимиз билан рўзғор бутлаймиз, уй-жой қилдик, дастурхонимиз тўкин-сочин, мана янгилик сифатида ток ҳам парваришлаяпмиз. Айтмоқчи бўлганим, фақат ва фақат меҳнат қилибгина камбағалликдан қутилиш мумкин,- дейди томорқа эгаси И.Машробов.

Шу куни депутат фермерлар билан ҳам учрашди. Зиёкор маҳалласида яшовчи Каримжон Шониёзов ва Кесканёр маҳалласида Бекзод Матхолиқов деҳқон хўжаликларига бориб, уларнинг фаолиятлари билан яқиндан танишди.

Айтиш жоизки, фермерлар томонидан етиштирилаётган барча турдаги резаворлар, цитрус мевалар халқимиз дастурхонини тўкинлигини таъминламоқда.

Суҳбат жараёнида томорқадан самарали фойдаланиш ва даромадни янада кўпайтириш борасида фикр алмашилди.

Учрашув сўнгида ер эгаларига Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан тақдим этилган қўлланмалар топширилди.

Юдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    844
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+