Депутатлар сайловчилар кўтарган муаммога ечим топа оладими?

02.03.2020, 16:29

Депутатлар сайловчилар кўтарган муаммога ечим топа оладими?

Депутат – халқ вакили. Шу боис, у халқнинг энг яқин вакили сифатида ўз ҳудудида яшаётган аҳоли муаммоларини ечишда фаол иштирок этиши зарур. Зеро, халқ билан мулоқот қилиш ва инсонларнинг дарду ташвиши билан яшаш бугунги сиёсатнинг асосини ташкил этади.

Шу маънода, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлари, хусусан, парламент қуйи палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари сайловчиларга берган ваъдалари устидан чиқиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида жойларда бўлиб, сайловчилар билан мулоқотлар ўтказди.

Хусусан, парламент қуйи палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Эркин Салихов ҳам одамларнинг дардини эшитиш, жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш учун самарқандлик сайловчилар билан учрашди.

Самарқанд шаҳрида жойлашган Марказий ҳарбий округида бўлиб ўтган мулоқотлар давомида ҳарбий хизматчилардан 10 га яқин мурожаат ва таклиф келиб тушди. Жумладан, катта лейтенант М.Муродов ҳарбий хизматчилар фарзандларини мактабгача таълим муасасасига жойлаштиришда узундан-узун навбатлар борлигини айтиб, бу турли муаммоларни келтириб чиқараётганини таъкидлади.

 Сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси билан мактабгача таълим тизимини юксалтириш, болаларни мактабга сифатли тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди М.Муродов ўз мурожаатида. — Аммо шунга қарамай, ҳали-ҳамон болаларни МТМга жойлаштиришда узундан-узун навбатлар мавжуд. Шу боис, ҳарбий хизматчилар учун МТМларни кўпайтириш зарур, деб ҳисоблайман.

Шунингдек, ҳарбийлар истиқомат қиладиган шаҳарчада соҳа ходимлари фарзандлари учун махсус МТМ борлиги айтилиб, бу ерда ҳам 250 нафар бола навбатда тургани таъкидланди. Мазкур муаммони бартараф этиш учун ҳудудда бўш бино борлиги, уни ишончли тадбиркор жалб этиб, хусусий боғча ташкил этишга ижарага бериш кераклиги қайд этилди.

Депутат бу масала бўйича мутасаддилар билан учрашиб, муаммога ечим топиш чораларини кўришини маълум қилди.

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Э.Салиховнинг навбатдаги учрашуви Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг божхона ходимлари билан бўлиб ўтди.

Учрашувда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, жамиятимиз тараққиёти йўлида қонунчилигимизда янги қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларнинг аҳамияти, шунингдек, божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида кенгроқ маълумотлар берилди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашув давомида иштирокчилар депутатга қонун ижодкорлиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусида белгиланган режалар тўғрисида саволлар билан мурожаат этишди. Халқ вакили эса, божхона ходимларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар қайтарди.

O‘zLiDeP самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    853
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+