Термиз туманидаги “Сурхон-керамикс”да O‘zLiDeP БПТ тузилди

02.03.2020, 19:22

Термиз туманидаги “Сурхон-керамикс”да O‘zLiDeP БПТ тузилди

Термиз туманидаги “Сурхон-керамикс” МЧЖда керамика маҳсулотлари, кафель ва ўтга чидамли ғишт ишлаб чиқарилади. Айни чоғда корхонада кунига 30 тонна ўтга чидамли ғишт, 1000 квадрат метр кафель ишлаб чиқарилмоқда. Эътиборли жиҳати, бу берда 120 нафар фуқаро доимий иш билан банд.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Хаитов сайловчилар билан учрашуви доирасида мазкур корхонада ҳам бўлиб, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашди.

Юзма-юз мулоқотлар чоғида ишчилар ва тадбиркорлар ўз фикр-мулоҳазаларини айтди. Халқ вакили билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишга ёрдамга тайёрлигини билдирди.

“Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолини бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга турли имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўз оиласини, балки эл-юртни ҳам боқади, кўплаб иш ўринлари яратади. Тўплаган пули, мол-мулкини янги иш очишга сарфлайди, аҳолини иш билан таъминлайди, ҳудудни обод қилади. Мазкур учрашувни ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳам муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилишга ёрдам беришдан иборатдир”.

Учрашувда жамият қошида ЎзЛиДеПнинг бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, корхона ишчи-ходимларидан 10 нафари партия сафига қабул қилинди.

Спикер ўринбосари А.Хаитовнинг сайловчилар билан учрашувлари Термиз туманидаги “Нурафшон” маҳалласида барпо этилаётган “Ёшлар меҳнат гузари”да давом этди.

Айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 27 июньдаги фармони билан тасдиқланган “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури ижроси доирасида бунёд этилаётган гузар тумандаги кўплаб ёш йигит-қизларни ўз бағрига олади. Эътиборлиси, бу ерда тикувчилик, озиқ-овқат маҳсулотлари, китоблар дўкони, гўзаллик салони, мобил алоқа воситалари таъмири, соғломлаштириш маркази каби ўндан ортиқ шохобчалар аҳолига хизмат кўрсатади.

А.Хаитов бу ерда меҳнат қиладиган ўғил-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб олишларида амалий ёрдам беришини ҳамда ҳудудда бизнес сирларини ўргатувчи ўқув-марказ ташкил этиш бўйича зарур тавсиялар берди.

  • Кўрилди
    127
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+