Партия “Аёллар қаноти” нишонлик 25 нафар хотин-қизларни тақдирлади

03.03.2020, 17:50

Партия “Аёллар қаноти” нишонлик 25 нафар хотин-қизларни тақдирлади

Ҳар қандай жамиятнинг маданий даражаси, маънавий баркамоллиги кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш масаласига устувор вазифа сифатида қаралаётганинг боиси ҳам шунда. Зеро, аёл саломатлиги - оила соғломлиги, жамият мустаҳкамлиги ва мамлакат барқарорлиги кафолатидир.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти ва Нишон тумани Кенгашлари “Аёллар қаноти” ташаббуси билан тумандаги фаол ва ташаббускор аёллар учун байрам тадбири ташкил этилди. “Шарқнинг гули – ўзбек аёли” мавзуида ўтказилган тадбирда Партия ходимлари, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ёшлар иттифоқи, Кимёгар маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлари, санъаткорлар иштирок этишди.

Тадбирда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилишда, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аждодларимизнинг буюк тарихий ва маънавий меросини, бетакрор қадрият ва урф-одатларини ёшлар онгига етказишдаги хизматлари учун 25 нафар хотин-қиз вилоят Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг ташаккурномаси, фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Байрам тадбири куй ва қўшиқларга уланиб кетди.

Тадбир якунида  партия фаоллари ва ҳомий ташкилотлар томонидан Кимёгар маҳалласида яшовчи ногиронлиги бор фуқаро - Темур Раҳимовга ногиронлик аравачаси топширилди. Темурнинг ота-онаси беминнат ёрдам қилиб келаётган Кимёгар маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулсумхон Хуррамова ва O‘zLiDeP фаолларидан жуда миннатдор эканлигини билдиришди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1081
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+