Депутат сўровидан сўнг муаммо уч кунда ҳал этилди

03.03.2020, 18:42

Депутат сўровидан сўнг муаммо уч кунда ҳал этилди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Азиз Аҳроров шаҳарнинг Давлатшоҳ Самарқандий маҳалласида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда ҳудуддаги катта магистрал қувури ёрилиб, йиллар давомида ичимлик суви беҳудага исроф бўлаётганидан шикоят қилишган эди.

Ёриқлардан чиқаётган сувлар тўпланиб, ботқоқлик ҳосил бўла бошлаган. Энг ачинарлиси, тўпланган сувлар иссиқ кунлари атрофга ёмон ҳидлар тарқатади. Кўчага туташ 3 та хонадон ҳовлисини ва маҳалла ҳудудидаги қабристоннинг бир қисмини ҳам сув босган.

Давлатшоҳ Самарқандий МФЙ раиси Б.Раҳматовнинг таъкидлашича, мазкур ҳолат юзасидан маҳалла фаоллари бир неча бор “Сувоқова” ДУК Самарқанд шаҳар филиалига мурожаат қилишган. Мутасадди ташкилотларнинг сифатсиз қилинган ишлари сабабли ҳудудда яна кўл ҳосил бўлаверган.

Депутат мазкур масалани тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида “Сувоқова” ДУК Самарқанд шаҳар  филиалига  депутатлик сўрови йўллади. Натижада сув магистрал қувурининг бир қисми қайта таъмирланиб, муаммо бартараф этилди.

- Биз депутатга маҳалламиз аҳли номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Муаммо ўрганилгач, 3 кун ичида бартараф этилди. Халқни дарди ташвишлари билан яшайдиган депутатларимиз кўпайсин, - деди Давлатшоҳ Самарқандий маҳалласи раиси Б.Раҳматов.

Вилоятда бу каби ижобий ишлар партиянинг бошқа депутатлари томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Хусусан, Пастдарғом тумани “Қоровултепа” МФЙ, Истиқлол кўчасининг 240 метр қисми тупроқ йўл бўлиб, куз, қиш ва баҳор мавсумидаги ёғингарчиликларда бу ерлардан ўтсангиз уст-бошингиз лой, ёзда эса тупроқ ва чанг бўлар эди. 

Автомашиналар йўлда ботиб қолар, айниқса мактаб болаларига ёғингарчилик мавсумларида ўқишга қатнашда қийинчилик туғдирар эди.

Маҳалла аҳолиси халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Қосимжон Қаршиевга аҳоли томонидан келтирилган тошларни махсус техника билан ётқизишда кўмак сўради.

Халқ вакили махсус техникалар келтириб, кўча йўллари шағаллаштириб берилди. Бундан аҳоли вакиллари ҳурсанд.

Бахтигул Қаршиева

O’zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    676
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+