O‘zLiDeP депутатлари Сирдарё туман халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини танқидий муҳокама қилди

03.03.2020, 18:44

O‘zLiDeP депутатлари Сирдарё туман халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини танқидий муҳокама қилди

Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Сирдарё тумани Халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилда қилиниши лозим бўлган устувор вазифалари бўйича туман раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

- 2019 йилда 43 та умумтаълим мактабида 21296 нафар ўқувчиларга ўзбек, рус ва қозоқ тилларида таълим-тарбия ишлари олиб борилди, - деди туман  халқ таълими бўлими мудири Жаҳонгир Расулов. - 2019-2020 ўқув йилида 5 та муҳим ташаббуснинг биринчиси бўйича 129 та тўгараклар ташкил этилиб, мусиқа, тасвирий санъат, адабиёт, қўғирчоқ ва драма театри тўгаракларига 1548 нафар ўқувчилар қамраб олинди. 172 та спорт тўгараклари ташкил этилиб, уларда 2060 нафар ўғил-қизлар жалб қилиниб ёшлар ўртасида мунтазам “Қувноқ стартлар” мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланиш бўйича 46 та тўгарак ташкил қилиниб, уларда 2 минг нафар ўқувчилар жалб қилинди. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича семинарлар, “Фарзандимга китоб совға қиламан”, “Бир болага 5 китоб” акциялари ўтказиб келиняпти.

Хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил қилиш борасида мактабларда 40дан зиёд “Моҳир қўллар” тўгараги ташкил қилиниб, унда 500 нафарга яқин қизлар ҳунар ўрганишди.

2020 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 6, 22, 26, ва 30-умумтаълим мактаблари ҳамда Инвестиция дастури доирасида
41-мактабларнинг таъмирланиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда туман мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари Озод Суюновнинг ҳисоботи ҳам тингланди. Депутатлар иштирокида мактабгача таълим соҳасидаги айрим камчиликлар ҳам муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича мулоҳазалар билдирилди. Ўрни келганда ўзларининг беминнат ёрдамларини таклиф қилишди.

Якунда кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан депутатларнинг танқидий-таҳлилий фикр-мулоҳазалари билдирилиб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Муҳриддин  Исматуллаев,

O‘zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши

Аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    715
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+