Чуст туман ҳокимлигида Қонунчилик палатаси депутатининг қабулхонаси очилди

03.03.2020, 18:45

Чуст туман ҳокимлигида Қонунчилик палатаси депутатининг қабулхонаси очилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 52-Чуст сайлов округидан сайланган депутат Нуриддин Султонов Чуст тумани ҳокимлигида маҳаллий Кенгаш депутатлари, тумандаги корхона, ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва туман фаоллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаб, ижобий ҳал этишда биргаликда ишлашга келишиб олинди.

Туман ҳокимлигида депутат Н. Султоновнинг қабулхонаси ташкил қилинди.

Йиғилишдан сўнг депутат жойларда аҳоли билан мулоқот қилди. Дастлаб депутат туманнинг 5-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан учрашди. Президентимизнинг беш ташаббуси доирасида ташкил этилаётган тадбирларда фаол, ташаббускор, совринли ўринларни эгаллаб келаётган мактабнинг бир гуруҳ ўқувчиларига депутат томонидан бадиий китоблар совға қилинди.

Бундан ташқари депутат Ахча қишлоғидаги бир гуруҳ фуқароларнинг этирозига сабаб бўлган, сел тошқини оқибатида мутлақо яроқсиз ҳолатга келган Чуст туманини қўшни Поп тумани билан боғловчи кўприк жойига бориб ўрганилди.

Шу куни депутат тумандаги тиббиёт раҳбари ва ходимлари билан ҳам учрашиб, соҳадаги муаммо ва таклифларни тинглади. Маълум бўлишича, айни кунда туман тиббиёт бирлашмасида болалар бўлими йўқлиги сабаб терапия бўлимининг биносида 60 ўринга мўлжалланган болалар бўлими ташкил этилган, бироқ шу ҳолатда ҳам 100 дан ортиқ беморлар, яъни 3 ва 4 нафар беморга мўлжалланган хоналарда 6-8 нафар беморлар даволанаётган экан. Ушбу ҳолатнинг юзага келиш сабаби ўрганилганда, тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан 2015 йил янги бино қурилиш ишлари бошланганлиги, ҳозирги кунга келиб мутасаддилар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги аниқланди.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-сонли кўп тармоқли марказий поликлиникада ҳам ҳолат қониқарсиз аҳволда. Учрашувлар довомида ечими вақт талаб этиладиган масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.

Юдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

матбуоткотиби

  • Кўрилди
    1353
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+