Бухоро ипак қоғозларини қайта тиклаш йўлга қўйилади

03.03.2020, 08:49

Бухоро ипак қоғозларини қайта тиклаш йўлга қўйилади

Бухоро туманида ҳунармандлар сони 184 нафарни ташкил этмоқда. Шундан аёл ҳунармандлар 95 нафар, 30 ёшгача бўлган ҳунармандлар 36 нафар, янгидан уюшмага аъзо бўлганлар эса 74 нафардир.

Ўтган йили  10 нафар уста ҳунарманд томонидан 48 дан ортиқ уста-шогирдлар мактаблари ташкил этилиб, ушбу мактабларда йигит-қизлар касб-ҳунарга ўргатилди, шогирдлар ҳисобидан 172 нафар ишчи ўринлари ташкил этилди.

2019 йил давомида 38 та ҳунармандчилик лойиҳалари асосида 1 млрд 317 млн сўмлик имтиёзли кредит ажратилди. Биргина мисол, Бухоро ипак қоғозини  ишлаб чиқариш ёғоч ўймакорлик ва сомондан тасвирий санъат асарлари яратиш ҳунармандчилик марказини қуриш учун  ажратилган ер майдонида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.  Жорий йилнинг  март ойида  марказнинг очилиши  кўзда тутилган. Бу масканда Бухоро қоғозларини  қайта тиклаш ва сомондан тасвирий санъат асарлари яратиш ҳамда ёғоч ўймакорлиги  билан уйғунлаштириш  йўналишлари  йўлга қўйилади.  Мазкур маълумотлар Халқ депутатлари Бухоро туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида  туман “Ҳунармандлар” уюшмаси раиси Н. Каримованинг ҳисоботида қайд этиб ўтилди. Келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида ҳам сўз борди.

Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари қатнашди.

Йиғилишда туманда ишга лаёқатли аҳолини қўшимча даромад олишига кўмаклашиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида кўпгина ишлар амалга оширилаётганлиги, шунга қарамасдан  соҳада ҳали ечимини топиши лозим бўлган масалалар борлиги таъкидланди.

Тадбир якунида ҳунармандчилик ярмаркаларини режали ташкил этиш ва унда ишсиз фуқароларни, айниқса, ёшларни кўпроқ жалб қилган ҳолда миллий ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш сингари ишларни янада жонлантиришга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    622
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+