Давлат дастури ижросини таъминлашда депутатлар зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди

04.03.2020, 12:34

Давлат дастури ижросини таъминлашда депутатлар зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди

Куни кеча Президентимизнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Фармони қабул қилинди.

Фармонда Олий Мажлис палаталари, қатор вазирлик ва идоралар билан биргаликда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши, шу жумладан, парламентнинг қонун ижодкорлиги ва назорат фаолиятини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни ишлаб чиқиш бўйича “йўл харита”си, аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш концепцияси каби қатор муҳим ҳужжатларни, дастурларни қабул қилинишини таъминлаш борасида аниқ вазифалар кўрсатиб ўтилди.

Ҳақиқатдан ҳам бу йилги давлат дастури асосида мамлакатимиз ҳаётида айниқса аҳолимизнинг рози бўлиб яшаши, фаровонлигини таъминлашда кенг кўламладаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Бу каби вазифаларни сидқидилдан бажарилишида парламентимиз олдида, биз депутатлар олдида ҳам улкан масъулият юклайди. Айниқса, парламентимизда қонун ижодкорлиги ва назорат фаолиятини кучайтирган ҳолда халқимиз фаровонлиги учун муҳим бўлган халқчил қонунларни ишлаб чиқиш, ушбу қонунларни халқ билан муҳокама қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратиш лозим деб ўйлайман.

Давлат дастурида барча соҳалар қатори ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида ҳам катта ижобий ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Хусусан, жорий йил охирига қадар 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизимини жорий этган ҳолда, мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасининг 60 фоизга етказиш, мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этишга тайёргарлик ишлари ўз якунига етказиб, давлат тиббиёт ташкилотлари ва аҳолини дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланишини ўтган йилга нисбатан 1,3 бараварга кўпайтирилиши белгилаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан таълим ва тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш борасида бу каби устувор вазифаларни амалга оширишда бежизга эътибор қаратилмаяпти. Чунки, мамлактимизда илм-маърифатли, соғлом, баркамол авлодни, ватанга садоқатли фарзандни тарбиялашга энг бош устувор вазифаларимиздан бири деб қаралмоқда. Жорий йилнинг мамлактимизда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номланиши замирида ҳам ушбу вазифалар мужассам эканлигини яққол кўриш мумкин.

Ўйлаймизки, 2020 йил мамлакатимиз ҳаёти учун улкан муваффақиятларга бой йил бўлади, халқимизнинг турмуш фаровонлиги бунданда юксалади.

Дилбар УСМОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    924
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+