Депутатлар 100 дан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатди

04.03.2020, 16:52

Депутатлар 100 дан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатди

Маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар Наманган шаҳридаги “Шаршара”, “Маданий”, “Сумалак гузари”, “Ғишткўприк”, “Шарқ тонги”, “Чорсу”, “Чинор”, “Амир Темур”, “Сохибкор” ва “Гулпора” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 200 дан ортиқ эҳтиёжманд, кам таъминланган, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган хонадонлардаги аҳоли вакиллари билан уйма-уй юриб учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда аҳоли вакилларининг ижтимоий ва моддий аҳволи ўрганилди.

Иш билан банд бўлмаган 30 дан ортиқ аҳоли вакилларига депутатлар томонидан бошқариб келинаётган “ART SOFT TEX” корхонасига ишга таклиф этилди.

Оғир бемор бўлган 5 нафар аҳоли вакилларига даволаниши учун амалий ёрдам берилди.

40 дан ортиқ хонадонларга томорқасидан унумли фойдаланиш ҳамда оилавий тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун тегишли тавсиялар ва амалий маслахатлар берилди.

Кам таъминланган, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган 100 дан ортиқ хонадонларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Жойларда бу каби учрашувлар давом этади.

Юдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    335
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+