Партиянинг қуйи бўғин фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

04.03.2020, 17:00

Партиянинг қуйи бўғин фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP ҳудудий кенгашлари таркибидаги бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Самарқанд шаҳридаги 2-сон туғриқ мажмуасида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотининг ҳам навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда бошланғич ташкилот раиси Лола Абдуллаеванинг ўтган йилги фаолияти юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ташкилотда ўтган йилгача партия аъзолари сони 73 нафарни ташкил этган. Амалга оширилган тарғибот-ташвиқот ишлари боис, 2019 йилда 37 нафар ходимлар партияга кириш истагини билдирган. Айни кунларда ушбу муассасада O‘zLiDePнинг 110 нафар аъзолари мавжуд.

Йиғилишда сўз олган партия вакиллари Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ҳақида гапирар экан, партиянинг туман, шаҳар кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари учун ҳам жорий йилга мўлжалланган аниқ ва мақсадли режалар белгилаб олинганлигини таъкидлади.

Сарҳисоб йиғилишида партия бошланғич ташкилоти раиси Лола Абдуллаеванинг ҳисоботи қониқарли деб топилди ва БПТ раиси лавозимига бир овоздан қайта сайланди.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    310
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+