“Беш ташаббуснинг самарасини ўз ҳаётим мисолида кўрдим”

04.03.2020, 18:09

“Беш ташаббуснинг самарасини ўз ҳаётим мисолида кўрдим”

Бухоро туманидаги 43-мактаб вилоятнинг энг чека қишлоқларидан бири — Қумработ ҳудудида жойлашган. Бу даргоҳда 37 нафар устозлар 365 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келмоқда. Мактабда 20дан зиёд фан тўгараклари фаолият юритади. Шу таълим муассасасида ўқиётган ўқувчилар орасида кўплаб спортчи ёшлар бор. Улар қўлга киритаётган натижалар ҳам салмоқли.

Ана шу мактабда партия ҳамкорлигида Юртбошимиз томонидан олға сурилган беш ташаббус доирасида тадбир ташкил қилинди. Унда сўзга чиққан O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши бўлим мудири Зариф Комилов ва Халқ депутатлари Бухоро туман Кенгаши депутати Гулнора Атоевалар беш ташаббуснинг мазмун-моҳияти, унинг ёшлар келажагидаги ўрни ҳақида атрофлича тўхталдилар.

—Мен ўтган йили карате спорт туридан Қозоғистонда ўтказилган Осиё чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритдим, — дейди шу мактабнинг 5-синф ўқувчиси Толибжон Мардонов. — Бундан ташқари, икки карра Республика чемпиониман. Юртбошимиз томонидан амалга ошириб келинаётган Беш ташаббуснинг самарасини мен ўз ҳаётим мисолида кўрдим. Мактабимизда мендек ёшлар кўпчиликни ташкил қилади.

Ана шундай ўқувчилардан бири Ҳабибжон Насуллаевдир. У ҳам 5- синфда ўқийди. Ҳабибжон таеквандо спорт тури бўйича Осиё чемпиони. У бундан 2 йил аввал Манголияда ўтказилган чемпионатда ўз меҳнатлари самарасини кўрганди.

Мактабда футбол, таеквандо каби спорт ва фан тўгаракларига қатнайдиган ёшлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда.

Тадбир давомида ўқувчилар мавзуга оид қўшиқлар куйлаб, саҳна кўринишлари намойиш қилдилар. Спортчи ёшларнинг чиқишлари ва ёшларнинг бетакрор шеърларни ёд айтганлари барчада яхши таассурот қолдирди.

  • Кўрилди
    820
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+