Республика ишчи гуруҳи Бухорода аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳолатларини ўрганди

05.03.2020, 14:52

Республика ишчи гуруҳи Бухорода аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳолатларини ўрганди
Бухоро туманидаги Работак МФЙ ҳудудида жойлашган “Ўктам Иброҳим тўқли” уруғчилик фермер хўжалигида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ерларидан самарали фойдаланиш, аҳоли томорқаларида эртаки экинларни эктиришга кўмаклашиш бўйича вилоят семинари бўлиб ўтди.
 
Тадбирда таъкидланишича, вилоятда 441 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 287542 та хонадонлар мавжуд бўлиб бугунги кунда аҳоли хонадонларининг томорқа ер майдонларига 2019 йил август-сентябрь ҳамда ноябрь-декабрь ойларида 4,8 минг гектар майдонда тўқсонбости (пиёз, саримсоқпиёз) экинлари экилган.
 
Республика ишчи гуруҳининг жорий йил 2-4 март кунлари Бухоро вилоятидаги ўрганишлари натижасига кўра, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ерларидан самарали фойдаланиш, аҳоли томорқаларида эртаки экинларни эктиришга кўмаклашиш, жойлаштириш ва парваришлаш, шунингдек, зарур моддий ресурсларни етказиб берилишини мувофиқлаштирувчи вилоят ва туман ишчи гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган.
 
photo_2020-03-05_14-29-57.jpg
 
Шунингдек, вилоят Бандлик бошқармаси билан биргаликда Давлатимиз томонидан берилган имкониятлардан кенг фойдаланиб, 2019 йил сентябрь-октябрь ойларида субцидия орқали вилоят бўйича жами 21,7 гектар майдонга 869 200 дона (бир сотихда 400 дона) экспортбоп қулупнай кўчатлари келтириб ўтказилган. Ҳозирги кунда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” дастури асосида ҳар бир туман секторларида биттадан МФЙ танлаб олинди. Танлаб олинган ерларда иситилмайдиган иссиқхоналар қуриб фойдаланишга топширилган. Уларда 185 533 туп помидор кўчати (6,18 га) етказиб берилган ва агротехник парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.
 
Вилоятда “Миллион дарахт экиш” акцияси асосида аҳоли хонадонларида 1,5 млн дона мевали ва манзарали кўчатлар экилди. “Томорқа хизмат” МЧЖлар томонидан аҳоли хонадонларига 78,7 минг дона кўчатлар келтирилиб сотилган.
 
Аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, уларда экинларни эктириш бўйича Когон, Қоракўл, Олот, Пешкў туманларида туман ҳокимининг қарорлари қабул қилинган бўлсада, амалда туман ишчи гуруҳининг ишлари ташкил этилмаган. Туман “Томорқа штаблари” номигагина тузилганлиги таъкидланди.
 
Тадбирда аҳолининг томорқа ерларининг ҳолатини бирма-бир ўрганиш, томорқа хизмати томонидан аҳолига иссиқхона қуриб бериш имконияти, уларга қандай ҳолатларда кредит берилиши билан боғлиқ масалалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
 
photo_2020-03-05_14-29-58.jpg
 
Шунингдек, “Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, ёпиқ ва очиқ майдонларда маҳсулот етиштириш” номли китобнинг ҳам тақдимоти бўлиб ўтди.
 
– Ишга кирганимга атиги бир ой бўлди, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Бухоро туман Кенгашининг Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларининг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўлими бошлиғи Феруз Аслонов. — Қувонарлиси, ишимни самарали бўлиши учун менга велосипед беришди. Ана энди ҳар бир хонадонга тўлиқ кириб, томорқа ерларининг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этишимизнинг ҳақиқий имконияти яратилди. Биздан фақат виждонан ишлаш талаб этилаяпти, холос.
 
Қолаверса, тадбир давомида ишни тўғри ташкил қилишда нималарга эътибор бериш борасида бизга кўплаб кўрсатмалар берилди. Томорқа — хазинанинг ўзгинаси. Биз буни аҳолига тушунтиришда, ундан унумли фойдаланишнинг йўл-йўриғини уларга ўргатишда давом этамиз.
  • Кўрилди
    739
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+