O‘zLiDeP фаоли 20 нафар ёшни иш билан таъминлади

05.03.2020, 15:11

O‘zLiDeP фаоли 20 нафар ёшни иш билан таъминлади

O‘zLiDeP фаоли, тадбиркор Дилфуза Мансурова Гулистон шаҳридаги 50 нафарга яқин кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари билан учрашди ва ёшларни ишга таклиф қилди.

Улуғ йўл маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги тадбиркор корхонасида бўлиб ўтган тадбирда партия вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ҳамда Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими, вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари, Улуғ йўл маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирок этди.

-Тадбиркор Дилфуза Мансурованинг тикувчилик цехида ишлаётган тикувчилар томонидан тикилаётган маҳсулотлар бугунги кунда республикамизнинг турли ҳудудларида энг харидоргир маҳсулотга айланган, -деди тадбирда иштирок этган вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Жўрабек Ғойибов. - Айни кунларда чеварлар Ургут ва Қўқон шаҳридан тушган буюртмаларни тикиб етказиб беришга улгурмай қолишяпти.

-Тикувчилик цехимизда асосан чақалоқлар учун конвертлар – чақалоқлар йўргаклари, кўрпачалари ҳамда кичик ёшдаги болажонлар учун мавсумий кийим-кечаклар тикилади, - дейди Дилфуза Мансурова. - Айни пайтда тикувчилик устахонасида яқиндан фаолият юритаётган ёшларнинг сони ўн нафарга етди. Тикилаётган маҳсулотларимиз тури 100 дан зиёдни ташкил қилади. Чақалоқлар йўргакларига бўлган талабнинг ортиб бораётгани сабабли бизнинг  янги иш ўрни яратишга бўлган эҳтиёжимиз ҳам ортиб бораяпти. Ишга жойлашишга эҳтиёжи бўлганларни ишга таклиф қиламиз. Узоқдан қатнаб ишламоқчи бўлганларни барча шароитга эга уй-жой билан таъминлаймиз.

Шунингдек, тадбирда иштирок этганлар орасидан Дилфуза Маърупова, Эъзозхон Калиева, Юлдуз Маматқобилова каби ўн нафардан зиёд ёшлар тадбиркорнинг тикув цехида ишлаш истагини билдиришди. Тадбир асносида иштирокчиларга тадбиркорнинг байрам совғалари топширилди.

Тадбиркор томонидан ташкил қилинган ижтимоий кутубхонанинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Фахрий педагог Насиба Азимова 100 дона, партия вакиллари томонидан 50 дона ўзбек ва рус тилларида чоп этилган бадиий китоблар тўплами кутубхонага тақдим этилди.

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Cирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    115
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+