Фермер аёлларларнинг қишлоқ хўжалигига оид малакаси оширилди (ВИДЕО)

05.03.2020, 17:30

Фермер аёлларларнинг қишлоқ хўжалигига оид малакаси оширилди (ВИДЕО)

O‘zLiDePда “Ўзбекистон хотин-қизларининг иқтисодий фаоллигини қўллаб – қувватлаш орқали қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида ҳудудий семинар ташкил этилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал- демократик партияси, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда қишлоқ хўжалиги соҳасида хотин-қизларнинг фаол иштироки масалалари кенг муҳокама қилиниб, соҳага оид қатор қарор, фармон ва қонунларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, олимлар, тадқиқотчи-изланувчилар, фермерлар, агрокластерлар, хусусий корхоналар, тадбиркорлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар ва соҳага алоқадор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, ушбу соҳага хотин-қизларнинг иштирокини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида белгилаб берилган устувор вазифаларни изчил амалга оширишда мавжуд илмий ва амалий имкониятларни кенг жалб этиш орқали таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда фаоллик кўрсатишди.

Мулоқотда фермер аёллар фаолиятини ривожлантириш истиқболлари, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизлар  тадбиркорлигининг ривожлаништириш, фермер аёллар фаолиятида инвестициялар ва инновацияларни қўллаш имкониятлари ва бошқа долзарб масалаларда маърузалар тингланди.

Тадбир давомида фермерлар соҳага оид қатор саволлар, таклиф ва мулоҳазалари билан иштирок этди. Уларга мутахассислар томонидан аниқ жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    782
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+