Лола МУРОТОВА, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси: “Гўшакни қўйгач, кўзимга ёш келди”

06.03.2020, 11:28

Лола МУРОТОВА, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси: “Гўшакни қўйгач, кўзимга ёш келди”

— Ҳозир даволанишдаман.Бундай ҳолатда дўсту биродарлар, яқинлар холингиздан хабар олишади. Бу турган гап. Лекин бу галгиси бир умр эсда қоладиган бўлди. Кеча кутилмаганда Президентимиз Шавкат Миромонович телефон қилиб байрам билан қутлади. Яширмайман, онгу шууримни бироз ҳаяжон босди. Ҳол сўради,байрам билан табриклаб, куч-қувват, сиҳат-саломатлик тилади. Бироз самимий суҳбат қурдик. Давлат раҳбарининг топшириғи билан, шу куни Олий Мажлис Сенатининг раиси Танзила Норбоева Фарғонага ташриф буюриб Президентимизнинг байрам совғаларини топшириши бутун фарғоналик аёллар учун шарафдир.

Биласизми, ҳақиқий инсонгина ўзлигини,маънавий қиёфасини сақлаб қола олади. Президентимиз мана шундай кичик кўнгил, шижоатли ва инсон қадр қимматини,унинг меҳнатларини тўғри баҳолай оладиган, қадрлайдиган инсон. Бунга мен суҳбатдан сўнг яна бир карра амин бўлдим. Кимдир жоним фидо, сенга Ватаним, дея хитоб қиларкан, ортида оиласи, жигарбандлари унинг суянчиқлари турганини билади ва у шу омилдан куч-қувват олади. Президентимиз шу халқдан, унинг ишончидан куч олади.

Гўшакни қўйгач, кўзимга беихтиёр қувонч ёши келди. Кўп йиллик меҳнатларим бесамар кетмаганлигини,ҳаволарга учмаганини,балки ўзбек аёллари ҳам қадр қиммат топаётганини янада чуқурроқ идрок қилдим.

"Халқ сўзи online"

  • Кўрилди
    2501
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахшона2020-03-06 22:52:53

Сиздек булишга харакат киламан .Умрингиз узок булсин хеч качон касал булманг


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+