O‘zLiDeP депутати “Муғонча”даги алмисоқдан қолган транcформаторни алмаштиришга ёрдамлашади

09.03.2020, 15:42

O‘zLiDeP  депутати “Муғонча”даги алмисоқдан қолган  транcформаторни алмаштиришга ёрдамлашади

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Ромитан туман, “Муғонча” МФЙда сайёр қабул ўтказди. Унда партиянинг туман Кенгаши депутатлари Мустафо Ширинов ва Махфират Атоева партия туман Кенгаши  фаоллари иштирок этди.

— “Муғонча” маҳалласига қарашли Арабхона қишлоғи 250 та хонадон мавжуд, — дейди МФЙ раиси Шоди Нарзуллаев. — Қишлоқда 1 та алмисоқдан қолган трансформатор бор. 1 кун ишласа, 10 кун бузилиб ётади. Депутатлардан трансформаторни алмаштиришда амалий ёрдам беришларини сўрайман. 

МФЙ раисининг бу илтимоси партия депутатлари туман мутасадди идоралари билан ҳамкорлигида ҳал этиладиган бўлди.  

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    668
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+