Хотин-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошмоқда

09.03.2020, 16:16

Хотин-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошмоқда

Ислоҳотларнинг янги босқичида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга кенг имкониятлар яратиш, гендер тенгликни таъминлаш борасида тизимли, кўламдор ишлар амалга оширилмоқда. Натижада, хотин-қизларимиз ҳар бир соҳада фаол бўлиб, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Таъкидлаш жоиз, юртимизда барча соҳада хотин-қизларнинг фаоллашаётганини ўтган сайловларда ҳам кўрдик. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 150 депутатнинг 32 фоизини, парламент юқори палатаси – Сенат ва маҳаллий кенгашларда 25 фоиздан ортиғини хотин-қизлар ташкил этди. Бу дунё мамлакатлари ичида миллий парламентда аёллар сони бўйича Ўзбекистон юқори ўринларда турибди, деганидир. Бугун Ўзбекистон миллий парламентида аёллар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди.

Давлатимиз раҳбари 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда Ватан равнақи йўлида фидокорлик кўрсатиб келаётган азиз аёлларимизни эътироф этиб, улар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш, энг масъулиятли ва шарафли соҳаларда аёлларимизга ишонч билдириб, опа-сингилларимизни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини таъкидлаб ўтдилар.

Бир ўзбек аёли, икки фарзанднинг онаси, қанчадан-қанча аёлларимизнинг тақдирига дахлдор халқ ноиби сифатида Президентимиз томонидан билдирилган ишонч, эҳтиром менга куч-қувват, фахр, ғурур ва улкан масъулият юклади. Албатта, давлатимиз тараққиёти, жамиятимиз ривожи, аҳолининг манфаатларига хизмат қиладиган қонунларни ишлаб чиқишда ўзимнинг муносиб улушимни қўшаман.

Шаҳноза ХОЛМАХАМАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    846
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+