O‘zLiDeP фаоли иссиқхонасидан 10 тонна лимон олишни мақсад қилган

09.03.2020, 16:42

O‘zLiDeP фаоли иссиқхонасидан  10 тонна лимон олишни мақсад қилган

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши фаоллари Гулистон туман “Бешбулоқ” МФЙда истиқомат қилувчи партия аъзоси Тошпўлат Қурбонбоевнинг хонадонида бўлишди.

– 2018 йил март ойида 6 сотих ерда иссиқхона ташкил қилиб, 100 дона лимон кўчати эккандим, – дейди Т.Қурбонбоев. – Ҳозирги кунга келиб кўчатлар сони 600 тупдан ошди. Жорий йилда лимондан 10 тоннагача ҳосил олишни режалаштирганмиз. Келажакда яна 10 сотих ерда иссиқхона ташкил этиш ниятидамиз.

Учрашув давомида партия фаолларига лимон кўчатини парваришлаш агротехникасига оид маслаҳатлар берилди. Т.Қубонбоев иссиқхонасида ишлаётган 6 нафар ишчи партия аъзолигига қабул қилинди.

Элёр ЖЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан

ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    240
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+