Хоразмлик бир гуруҳ партия фаоллари ташаккурнома билан тақдирланди

09.03.2020, 16:44

Хоразмлик бир гуруҳ партия фаоллари ташаккурнома билан тақдирланди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан бир гуруҳ фаол аёлларни тақдирлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда воҳамизнинг барча ҳудудларидан энг илғор, жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан ЎзЛиДеП партиясининг дастурий ғоя ва мақсадларини тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган хотин-қизлар таклиф этилди.

- Аёлларимиз бугунги кунда барча соҳаларда ўз фаоллигини кўрсатиб келмоқда. Партиямиз электорати орасида ҳам опа-сингилларимиз сони тобора ўсмоқда. Партия вилоят Кенгаши сафига 18285 нафар хотин-қизлар бирлашган бўлса, шундан 5 нафари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, 28 нафари туман, шаҳар Кенгашлари депутати сифатида ўз фаолиятини олиб бормоқда, - дейди вилоят Кенгаши депутати Муборак Жуманиёзова.

Тадбирда якунида бир гуруҳ партия фаолларига ташккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Мушарраф РАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    636
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+