Олтинкўллик депутатлар хотин-қизлар ва нуроний онахонларни байрам билан қутлади

09.03.2020, 16:46

Олтинкўллик депутатлар хотин-қизлар ва нуроний онахонларни байрам билан қутлади

Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашидаги халқ ноибларининг 8 нафари O‘zLiDePдан сайланган. Уларнинг шижоати, ғайрати, ишга садоқати, вазифасига масъулияти фаолиятининг асосий мезонига айланган. Айниқса, байрамлар, турли саналар муносабати билан тумандаги меҳрга муҳтожлар, имконияти чекланган оилалар ҳолидан хабар олиш тадбирларига алоҳида эътибор билан ёндашадилар.

8-Март – Халқаро хотин-қизлар айёми муносабати билан қатор хонадонларда бўлишиб, байрам совғалари улашдилар.

- Депутатларнинг ташрифидан бошимиз кўкка етди, - дейди Сарой маҳалласининг 29-хонадонида истиқомат қилувчи Дилбархон она Восилова. – Бир неча йилдан буён оёқларимдаги ҳаракатсизликдан азият чекаман. Кимдир ҳовлига олиб чиқишига, айлантиришига муҳтожман. Нафақа пулим рўзғордан ортмайди. Партия вакиллари ва депуталар келиб ҳолимдан хабр олиб кетди. Улардан жуда мамнунман.

Хайрия йўқловларидан сўнг партия фаоллари учун ҳам байрам тадбири ташкил этилди. Файзли дастурхон атрофига O‘zLiDeP Андижон вилоят ҳамда Олтинкўл туман Кенгашларида фаолият юритаётган хотин-қизлар жам бўлишди.

Тадбир якунида хотин-қизларга депутатларнинг эсдалик совғалари улашилди.

Муяссархон Умурзақова,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    572
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+