Хонадонимиз чароғбони

09.03.2020, 16:49

Хонадонимиз чароғбони

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Аёл — хонадонимиз чароғбони” номли давра суҳбати ташкил этилди.

Кўриб-кузатиб турганимиздек бугун жамиятимизда аёлларнинг фаоллиги анча ортиб бормоқда. Жумладан, бугун аёллар орасида депутатларимиз, турли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, қолаверса, туман ҳокимлари тайинланаётгани сўзимизга исбот бўла олади. Нозик елкаларга масъулиятли вазифаларнинг юкланаётгани эса аёлларимизнинг ўз салоҳияти ва фидойилигини намоён эта олишига имкон яратади. Ва уларнинг жамиятдаги ўрни ва қадри янада юксалиб бораверади. Тадбирда ана шулар хусусида сўз борди.

Тадбир ниҳоясида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фаол хотин-қизларга вилоят касаба уюшмасининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    638
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+