Депутат чегара ҳудудда истиқомат қилаётган хотин-қизларни байрам билан қутлади

09.03.2020, 16:54

Депутат чегара ҳудудда истиқомат қилаётган хотин-қизларни байрам билан қутлади

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятда ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ва Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Наргиза Муҳаммадиева вилоятининг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош бўлган 60-Заркент сайлов округида аҳоли билан учрашди.

Мазкур сайлов округидаги 21 та маҳалла фуқаролар йиғинида 25 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Дастлабки суҳбат Янгиқўрғон туманининг Поромон қишлоғида жойлашган Оқтепа маҳалла гузарида бўлди. Депутат ҳотин-қизларни баҳорнинг биринчи айёми 8-март “Ҳалқаро ҳотин-қизлар кун” муносабати билан қутлади ҳамда партиянинг фаол ва фидоий аёлларига ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.

Кейинги манзил “Заркент Зар Замин” МЧЖда бўлди, халқ вакили тошни қайта ишлаш билан шуғилланувчи мазкур корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Мулоқот давомида тадбиркор муаммолари ўрганилиб, депутат томонидан керакли тавсиялар берилди. Учрашув якунида эса корхона  ишчиларидан 6 нафари партия аъзолигига  қабул қилиниб, бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Шу куни депутат “Гавҳархоним СГЗУР” корхонаси раҳбари Яркинбаева Саидахон билан ҳам суҳбатлашди

- Банкдан 150 млн. атрофида кредит олиб, газ, сув, электр танқис бўлган ташландиқ, қаровсиз ерни обод қилдим. Аҳоли эҳтиёжини қондириш мақсадида “Болалар спорт майдончаси” ташкил этдим, - дейди тадбиркор С.Яркинбаева. Излаган имкон топар дегандай, иситиш учун суюқ газдан фойдаланаяпман, сувни эса қудуқ қазиб чиқардим. Эндиликдаги мақсадим халқ саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида клиника ташкил этиш.

Депутат ушбу корхонада фаолият юритаётган ишчи хотин-қизларни ҳам эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Муаззам ВОРИСОВА,

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, 

жамиятда ўрни ва мавқеини

ошириш бўлими мудири

  • Кўрилди
    148
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2020-03-09 17:25:02

Муззамхон зўр тадбир ташкиллаштирибсиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+