O‘zLiDeP фаоли “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди

09.03.2020, 17:51

O‘zLiDeP фаоли “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази раҳбари Жамила Сайфуддинова “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Самарқанд шаҳрида ўтказилган байрам тадбирида жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган аёлларнинг бир гуруҳи “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шулар орасида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши расининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари Жамила Сайфуддинова ҳам бор.

Жамила Сайфуддинова - қатор йиллардан буён Самарқанд ветеринария медицинаси институти талабаларига таълим ва тарбия бериш билан биргаликда, жамиятда фуқаролар, аёллар, айниқса, хотин-қизларни сиёсий билимларини оширишда самарали меҳнат қилиб келмоқда.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Жамила Бадриддиновнани ушбу юксак эътироф билан табриклар экан, келгусида бундан-да, юксак мукофотларни қўлга киритишда куч-ғайрат ва соғлик саломатлик тилади.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    969
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+